← Назад
Решение #2835935 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 10 декабрь
4-1501-2501/21711-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончнома, ордерга асосан) О.Жўрабеков, жавобгар вакили
(ишончномага асосан) Д.Маткаримовларни иштирокида, даъвогар «МММ
Би11ё1п§» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «82-Ко’сЬта
техап12а181уа1а8Ь§ап ко1оппа» масъулияти чекланган жамиятидан жами 405
000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«МММ ВшШтд» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «82Ко’скта техатгаВ^уаШзкдап ко1оппа» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 300 000 000 сўм
асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня, 5 000 000 сўм адвокатлик харажати ва
тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли
даъво аризани қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб,
даъвогар томонидан маҳсулотлар олиб кетилиши мумкинлигини билдириб,
даъво аризани рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «МММ ВшШтд» масъулияти чекланган
жамияти билан «82-Ко’скта техашга^шуаШзкдап ко1оппа» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 1 май кунги 79/05-сонли шартнома
тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар шартномада белгиланган
маҳсулотларни етказиб беришни ва даъвогар эса маҳсулотларни қабул
қилишни ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 06.05.2025 йил кунги 23-сонли тўлов топшириқномаси билан 400
000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, қисман пул маблағлари
қайтарилиб, қолган 300 000 000 сўмлик етказиб берилиши бўлган
маҳсулотлар етказиб берилмаган ёки пул маблағлари қайтарилмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
300 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасига кўра, маҳсулотларни етказиб бериш
муддатлари кечиктириб юборилганлиги, тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун
даъвогар, жавобгарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида лекин, пенянинг умумий
суммаси етказиб берилмаган маҳсулотлар баҳосининг 50 фоизидан ошмаган
миқдорида 100 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган
пеняни 25 800 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган
қисмини рад этишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан юридик ёрдам хизмати
учун сарфланган 5 000 000 сўм адвокатлик харажатини ундиришни сўраган.
«МММ ВшМтд» масъулияти чекланган жамияти билан “01оЪа1 1еда1
§етсе§” адвокатлик бюроси ўртасида 2025 йил 12 ноябрь кунги юридик ёрдам
кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартнома асосан «МММ ВшШтд» масъулияти чекланган
жамияти томонидан “01оЪа1 1еда1 зетсез” адвокатлик бюросига 2025 йил 18
ноябрдаги 61-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
19.-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар
шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда
тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари,
ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг
зарурийлиги
ва
уларнинг
тахминий
миқдори
асослантирилган
ҳисоб-китоб,
товар,
иш,
хизмат
кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтиришлар берилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан юридик ёрдам
хизмати учун сарфлаган 5 000 000 сўм адвокатлик харажатини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 300 000 000 сўм асосий қарз, 25 800 000 сўм
пеня, 5 000 000 сўм адвокатлик харажати ва тўланган 4 050 000 сўм давлат
божи, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «МММ ВшШтд» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «82-Ко’сЪта техатгаВ^уаШзЪдап ко1оппа» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 300 000 000 сўм асосий қарз, 25 800 000 сўм пеня, 5 000
000 сўм адвокатлик харажати ва тўланган 4 050 000 сўм давлат божи, 41 200
сўм почта харажати, жами 334 891 200 сўм ундирилсин.
Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «МММ ВшШшд» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев