Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/6807 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк Ответчик / Подсудимый Қўқон Карвон йўли
Source ID bf840184-9cca-493a-8b36-3a389280a16e Claim ID PDF Hash a155fae3e1ece584... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
бандида ИПК 148-моддаси бандида ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/6807-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Г.Холматова Кассация инстанцияда маърузачи судья Д. Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Адурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Қодиров (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “Қўқон Карвон йўли” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар Қўқон шаҳар 3-сонли давлат идорасига нисбатан ипотека шартномасини ўзгартириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб берилган кассация шикояти асосида ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Асакабанк” акцидорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Қўқон Карвон йўли” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар Қўқон шаҳар 3-сонли давлат идорасига нисбатан ипотека шартномасининг 3-банди 1-қисмини қўйидаги таҳрирда баён қилиш, яъни “Гаровга қўйилаётган бино ва иншоотлар қўйидагилардан иборат: умумий ер майдони 12894 кв.м, умумий ер майдони 2291.45 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 2276,52 кв.м, 80 та хонадан иборат бўлиб, булар литер 0001- маъмурий бино, 0002-бокс, зина майдони, 0003-қоровулхона, 0004-шийпон, 0005-диспетчер биноси, 0006шийпон, 0005-диспетчер биноси, 0006-шийпон, 0007-диспетчер биноси, 0008хожатхона” деб қайд этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогардан 2 республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган ва даъвогар томонидан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилган. Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар манфаатида палата кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 2018 йил 17 сентябрдаги 2018-93-сонли кредит шартномасига асосан “Қўқон Мева” МЧЖга 3 997 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратганлиги, кредит таъминоти сифатида қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулки ҳамда жавобгарга тегишли бўлган “Автокорхона бино-иншоотлари” ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга олинганлиги, шунингдек қарз олувчи Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармасининг кафиллиги ва “Gr ss Insur n ” суғурта компаниясини суғурта полисини тақдим этганлиги, “Қўқон Мева” МЧЖ 2024 йил 16 январдаги 4-1502-2301/2511-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир юритиш бошланганлиги, 2024 йил 27 мартдаги 4-1502-2402/375-сонли қарори билан “Қўқон Мева” МЧЖнинг кредит қарзи бўйича ундирув жавобгарнинг гаровга олинган мулкига қаратилганлиги, лекин мулк аукционда сотиш учун жойлаштирилганида ипотека шартномаси тузилаётганида кадастр органининг нотўғри маълумотномаси асосида Қўқон шаҳар 3-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Жуманов Дилмурод томонидан расмийлаштирилган 2018 йил 6 ноябрдаги ипотека шартномасида Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 45-уйда жойлашган 15:16:03:01:03:0030 кадастр рақамли бино-иншоотлар эгаллаган ер майдони 12 894,84 кв.м. ўрнига 1290 кв.м. деб нотўғри расмийлаштирилганлиги, ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш масаласида жавобгарга бир неча маротаба юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги учун жавобгарга ипотека шартномасининг 3-банди 1-қисми таҳририни ўзгартириш мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво аризаси киритилганлиги, лекин биринчи инстанция суди даъво талаби қонунчиликда назарда тутилмаган талаб деб, уни қаноатлантиришдан рад этганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш сўралган. Даъвогар вакили суд мажлисида кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгарлар вакиллари суд мажлисига келишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата ва жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. 3 Кассация судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Даъвогар ва “Қўқон мева” МЧЖ ўртасида тузилган 2018 йил 17 сентябрда 2018-93-сонли кредит шартномасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 84 ой муддатга 3.72 фоиз устама тўлаш шарти билан 3997000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит муддатини 120 ойга узайтириш ҳақида 2021 йил 13 сентябрда 2-сонли ва 168 ойга узайтириш ҳақида 2022 йил декабрда қўшимча келишувлар тузилган. Кредит маблағини қайтарилишини таъминлаш учун, жумладан, жавобгар “Қўқон карвон йўли” МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 45-уйда жойлашган ер участкасининг майдони 1290,0 кв.м, умумий майдони 2291.45 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 2276.52 кв.м.дан иборат бўлган 80 хонадан иборат бўлган “Автокорхона бино-иншоотлари” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга олинган. Гаровга олинган мулкнинг қийматини тарафлар 568 265,83 АҚШ долларига баҳолаган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 16 январдаги 4-1502-2301/2511-сонли ҳал қилув қарори билан кредит олган “Қўқон мева” МЧЖ банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Банкрот “Қўқон мева” МЧЖнинг кредит қарзини тўлаш мажбуриятини бажармагани учун Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 мартдаги 4-1502-2402/375-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, 4448384,16 АҚШ доллари кредит қарзи ундируви жавобгар “Қўқон карвон йўли” МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 45-уйда жойлашган умумий майдони 2291.45 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 2276.52 кв.м.дан иборат бўлган “Автокорхона бино-иншоотлари” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилган. Бироқ, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ер участкасининг майдони 12894,84 кв.м.ни ташкил этиши, яъни ипотека шартномасида тавофут аниқлангани учун кўчмас мулк аукцион савдоларга чиқарилмаган. 4 Даъвогар жавобгарга 2025 йил 6 мартда 2016-2655к-сонли ипотека шартномаси шартини ўзгартириш ҳақидаги талабномасини, шунингдек нотариал идорасида 2028 йил 6 ноябрда 2-484-рақам билан қайд қилинган ипотека шартномасининг 3-банди таҳририни “Ер участкаси майдони 12 985 кв.м., умумий майдони 2 291, 45 кв.м., ишлаб чиқариш майдони 2 276,52 кв.м., 80 хонадан иборат бўлиб, яъни литер 0001-маъмурий бино, 0002-литер бокс, зина майдони, 0003-литер қоровулхона, 0004-литер шийпон, 0005-литер диспечер хонаси, 0006-литер шийпон, 0008 –литер хожатхона бино-иншоотлари бириктирилган ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга 586 265,83 АҚШ доллар қийматида, сўмда 4 600 000 000 миқдорида гаровга олиш” деб ўзгартириш ҳақидаги 2025 йил февраль ойидаги 5-сонли қўшимча келишув ҳамда “Ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги келишув битими” лойиҳаларини юборган. Жавобгар томонидан талабнома бажарилмаганлиги учун даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ФК 384-моддасига асосланиб, “Ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш” деб номланган даъво аризаси билан судга мурожаат этган. Даъво аризасига 2025 йил 6 мартдаги 2016-2655к-сонли талабнома, 2025 йил февралдаги 5-сонли қўшимча келишуви ҳамда “Ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги келишув битими”ни илова қилинган бўлса-да, биринчи инстанция суди ушбу ҳужжатларни иқтисодий ишга қўшмаган ва ўзгартириш таклиф этилган ипотека шартномаси лойиҳасида тараф сифатида “Қўқон мева” МЧЖ кўрсатилганини эътиборидан четда қолдирган. Шунингдек, суд даъво аризасига мулкни баҳолаш далолатномаси илова қилингани, бироқ шартномани ўзгартириш таклифи фақат жавобгарга юборилганини инобатга олмасдан “даъвогарнинг талаби бўйича судгача тарафлар ўртасида ипотекага олиш ва баҳолаш тўғрисида келишувга эришилмагани, даъвогарнинг даъво талаби ИПКда назарда тутилмагани” асоси билан даъво аризасини қаноатлантиришни нотўғри рад этган. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига биноан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Келтирилган қонун нормаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф шартноманинг барча иштирокчиларига юборилиши лозим эди. Лекин, мазкур ҳолатда даъвогар шартнома иштирокчиси бўлган “Қўқон Мева” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчисига ипотека шартномасини ўзгартириш киритиш юзасидан мурожаат қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим 5 масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 11-бандида шартнома шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам судга тааллуқлидир. Бундай турдаги низоларни суд ўз иш юритишига қабул қилиши учун шартноманинг тури ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга ФК шартномани бекор қилиш ва ўзгартириш, агар ФК, бошқа қонунлар ёки шартнома билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишуви бўйича мумкинлиги тўғрисидаги қоидани белгилайди (ФК 382-моддасининг биринчи қисми). Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса ҳамда ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (ФК 382-моддасининг иккинчи қисми); шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклиф шартноманинг барча тарафларга юборилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ипотека шартномасининг 18-бандида тарафлар ўртасида шартномага ўзгартириш, қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш масаласида низо келиб чиққанида у қонунда белгиланган тартибда ҳал қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 19-бандида ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкинлиги, шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ, даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Ипотека шартномасининг тарафи бўлган “Қўқон Мева” МЧЖ банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатиш ишлари олиб борилаётгани боис даъвогар шартномани ўзгартириш таклифини тугатиш бошқарувчисига юбориши лозим эди, лекин таклиф ва шартномани ўзгартириш ҳақидаги келишув лойиҳалари унга юборилмаган. Судлов ҳайъати ушбу ҳолатни даъвогар қонунда белгиланган шартномани ўзгартириш тартибига риоя этмаган деб баҳолаб, даъво аризасини қўрмасдан қолдиришни лозим топди. 6 ИПК 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори кучга кирганидан сўнг даъвогар 3 750 000 сўм давлат божини тўлаш учун 2025 йил 3 декабрда 2005-05/955-сонли фармойиш чиқариб пул маблағини МИБ Фарғона шаҳар бўлимига ўтказиб бергани учун давлат ижрочиси А.Р.Сотволдиевнинг 2025 йил 4 декабрдаги қарори билан давлат божини ундириш тўғрисидаги 150125168661-сонли ижро иши тамомланганини инобатга олади. Даъвогар иш бўйича тўлаган жами 78 700 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, даъвогардан республика бюджетига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 875 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 299-303-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида киритилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти томонидан тўланган жами 78 700 сўм почта харажати зиммасида қолдирилиб, даъвогардан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова 7