← Назад
Решение #2835942 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2501/10167-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“********” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “********” фермер хўжалиги
ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун 88 227 115 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Б.Ядгаров (2025 йил 28 август
кунидаги 541-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман
судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “********” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 88 227 115
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
электр ҳисоблагич кўрсатгичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини,
жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини баён
этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг суд мажлисида
берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр
таъминоти бўйича 2023 йил 10 март куни шартнома имзоланган бўлиб,
шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб
бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун
белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3,
3.6 ва 3.12-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган электр энергияси
учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган,
натижада, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган электр
энергиясидан 88 227 115 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ўз вақтида
тўлаб қўйиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
88 227 115 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Бироқ, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 4 апрель
кунги 4-1505-2502/3685-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан
жавобгар “********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “********”
акциядорлик жамияти фойдасига 18 299 677 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта
харажати ундириш белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 88 227 115 сўм асосий
қарздорликни ундириш кўрсатилган бўлсада, бироқ, даъвогар томонидан
хатоликка йўл қўйилиб, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025
йил 3 апрель кунги 4-1505-2502/3685-сонли ҳал қилув қарорига асосан
ундирилган 18 299 677 сўм асосий қарзни ҳам такроран ундиришни сўраган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
ИПКнинг 111-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд иш юритишни
тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 69 927 438 сўм асосий қарз ундириш
талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари,
иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 69 927 438 асосий
қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни, қолган 18 299 677 сўм қарздорлик
бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 69 927 438 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш
билан боғлиқ 1 398 548 сўм ҳамда даъвогар ҳисобидан 365 993,54 сўм давлат
божини республика бюджетига ундиришни, даъвони қолган қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “********”
акциядорлик жамияти фойдасига 69 927 438 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “********” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
1 398 548 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “********” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 365 993,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев