Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12221 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0f660e7e-7160-4553-8c78-c4f32bb2d9d6 Claim ID PDF Hash 1e18af5e1251e714... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12221-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Каримжонов (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 20 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 20 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида 28.03.2023 йилдаги 12-сонли шартномани жавобгар тасдиқламаганлигини ва даъвогарга бир нусхасини тақдим этмаганлигини, бироқ даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот учун 20 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлигини, жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини баён этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида Палата ва жавобгар белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади. Шунга кўра суд ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштироксиз кўришни лозим деб топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан 28.03.2023 йилдаги 12сонли шартномага асосан жавобгарга 28.03.2023 йилдаги 705-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм, 31.03.2023 йилдаги 721-сонли тўлов топшириқномаси билан 15 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берилган. Бироқ, тарафлар ўртасида 28.03.2023 йилдаги 12-сонли шартнома аслида тузилмаганлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда-ФК деб юритилади) 108-моддасига асосан нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса - битим суммасидан қатъий назар, бошқа битимлар. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асосан хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари ўрнатилган бўлиб, унга асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, шунингдек, 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон Қарорининг 8-бандига асосан агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Иш ҳужжатларидан кўринадики, даъвогар жавобгарга маҳсулотлар учун 20 000 000 сўм маблағларни ўтказиб берган. Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан қарздорликни бартараф этиш юзасидан билдирган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра суд даъво талабини асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 262-моддасига асосан неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Бу ҳолатда суд тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган деб ҳисоблаб, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божи ва ВКА харажатини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 400 000 сўм давлат божи; -Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 200 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов