Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2529/115551 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T SHKIL ETISH
Source ID 59507d05-1b0e-4be7-8823-6033b542171d Claim ID PDF Hash a6c897218c62629f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер Кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер Кодекси 31 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2529/115551-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 10 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, “ RN SOY CHO'RTON B LIG'I” ФХнинг жавобгар “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T SHKIL ETISH” АЖга нисбатан берган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари З.Ходжаева, Ў.Холбоев (ишончнома асосида) жавобгар вакили И.Жўраев (ишончнома асосида) иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ RN SOY CHO'RTON B LIG'I” ФХ (матнда кейинги ўринларда даъвогар) Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T SHKIL ETISH” АЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар)га нисбатан Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гулзор ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Электрон Буюртма” бўйича чорвачилик учун 30 йил ижара муддати билан 149.9694 га ер участкаси 2025 йил 25 апрелда Мирзачўл туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган лойиха бўйича бўлиб ўтган аукционни ноқонуний деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан даъво талаби Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гулзор ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Электрон Буюртма” бўйича чорвачилик учун 30 йил ижара муддати билан 149.9694 га ер участкаси 2025 йил 25 апрелда Мирзачўл туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган лойиха бўйича бўлиб ўтган аукцион натижасини ҳақиқий эмас деб топишга ўзгартирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво талабини қувватлаб, ер майдони аукцион савдосига чиқарилганлигидан фермер хўжалиги рахбарини хабари йўқлигини, ҳоким қаррори билан ер майдони “ RN SOY CHO'RTON B LIG'I” фермер хўжалигига тегишли эканлигини, фермер хўжалиги ҳозир ҳам ердан фойдаланиб келаётганлигини, “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T SHKIL ETISH” акциядорлик жамияти ер майдони аукцион савдосига чиқарилганлиги тўғрисида ҳеч қандай хабар бермаганлигини билдириб, даьво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T SHKIL ETISH” акциядорлик жамияти вакили тушунтириш бериб, электрон онлайн савдоси қонунга ҳилоф равишда ўтказилмаганлигини, электрон онлайн савдо тегишли давлат органларининг ҳулосаларига ҳамда буюртмасига асосан ўтказилишини, электрон онлайн аукцион савдоси ўтказилишигача бўлган 1 жараёнда улар қатнашмаслигини, аукцион белгиланган тартибда ўтказилганлигини маълум қилди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг иш бўйича берган тушунтиришларини тинглаб, аниқланган ҳолатлар ёрдамида қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конститутция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Мирзачўл туман ҳокимининг 2012 йил 16 майдаги 224-сонли қарори билан “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғини “Туркистон” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан фуқаро Тугилов Фахритдинга чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун 561, 562, 570қ, 571-578 контурлардан жами 150 гектар, шундан 17.0 гектар экин ер, 124.0 гектар бўз, 7.8 гектар сув билан банд ва 1.2 гектар йўл билан банд ерлар 49 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Ушбу қарор асосида Мирзачўл туман ҳокимлиги ва “Арнасой чўртан балиғи” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 06 июль куни “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси” тузилган. Шунингдек, Мирзачўл туман ҳокимлиги томонидан тасдқиланган лойиҳа бўйича “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2 149.9694 гектар ер участкаси (YK1708-1309005 хос рақам)ни чорвачилик учун 30 йил ижара муддати билан 25.04.2025 йилда электрон буюртма берилган. Ушбу электрон буюртма асосида 09.09.2025 йилда бўлиб ўтган электрон онлайн аукцион натижаларига кўра, танлов ғолиби деб “Омадли Ойбек 29” МЧЖ топилган. Шу боис, даъвогар даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гулзор ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Электрон Буюртма” бўйича чорвачилик учун 30 йил ижара муддати билан 149.9694 га ер участкаси, ер контури қалбаки усулда расмийлаштирилганлиги, ҳақиқий ер контур билан солиштирганда аукционга тақдим этилган ер контури катта фарқ қилиши, шу билан бирга аукционга тақдим қилинган ернинг суръатлари қалбакилигини, ҳақиқий ернинг сураътлари билан катта фарқ қилишлиги сабабли, 2025 йил 25 апрелда Мирзачўл туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган лойиха бўйича бўлиб ўтган аукцион натижасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли Қарорининг 2-бандида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар (заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди; туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш чораларини кўради; ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур Қарорнинг 32-иловаси “Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига «E-ij r » АТ электрон ахборот алмашинув орқали туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган куннинг ўзида юборади: ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда); ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема); 3 мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 16-бандида оператор буюртмани олган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, электрон онлайн аукцион савдо ўтказилиши тўғрисида хабарномани савдо платформасида эълон қилади. Бунда: электрон онлайн аукцион савдоларини ўтказиш тўғрисидаги хабарномалар савдолар ўтказилишидан беш календарь куни ва такрорий савдоларда бир календарь куни олдин эълон қилинади; такрорий савдоларда бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади; сотилмаган лот нархи ҳар такрорий савдода 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 йилдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, савдо платформасида аукцион ёки танлов буюртмачининг буюртмаси асосида оператор томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади. Оператор буюртмачи томонидан тақдим этилган аукцион ёки танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди. Юқоридаги қайд этилган Қарор ва Низом талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилининг аукцион савдолари қалбаки ўтказилганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлашини ҳамда “ELEKTRON ONL YN- UKSIONL RNI T SHKIL ETISH” АЖ танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар ҳисобланмаслигини инобатга олиб, аукцион савдо қоидалари қонуний ўтказилган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентабрдаги 4-1304-2201/1811-сонли ҳал қилув қарори билан Мирзачўл туман ҳокимлиги билан жавобгар “Арнасой чўртан балиғи” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2021 йил 06 июль кунги ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш шартномаси бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари 4 тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Қайд этилган ҳолатлар тарафлар вакилларининг кўрсатувлари ва иш ҳужжатлари билан билан тўлиқ тасдиқланади. Қолаверса, даъвогар (вакили) томонидан судга даъво талабларини асослантирувчи далилларни судга тақдим этмади ва тегишли далиллар асосида исботлаб бермади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис суд, даъвогарга ажратилган ер майдони бўйича эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ер ижара шартномаси бекор қилинганлигидан, даъво аризасида келтирилган талаб даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмаслигидан келиб чиқиб, даъво аризасини қаноатлантириши рад қилишни лозим леб топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118,176-179,186-моддаларига амал қилиб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати даъвогар “ RN SOY CHO'RTON B LIG'I” ФХ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ RN SOY CHO'RTON B LIG'I” ФХ ҳисобидан Олий суднинг депозитига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров 5