← Назад
Решение #2835963 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ини ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1954-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 10 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Кенгаш вакили
Ф.Насриддинов (2025 йил 4 ноябрь кунги 12-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Х.Обидов (2025 йил 6 март кунги 5-сонли ишончнома
асосида) ва Ж.Мухторов (2025 йил 10 декабрь кунги 7-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, фермер хўжалиги раҳбари иштирок этмади,
Андижон вилоят фермерлар кенгаши "Исроилжон" фермер хўжалигининг
манфаатини кўзлаб, жавобгар “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 519 232 000 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилоят фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш”
деб юритилади) "Исроилжон" фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади)ни манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 519 232 000
сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Кенгаш вакили иштирок этиб, фермер хўжалиги
раҳбари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлигини, судга фъючерс
шартномаси асосида топширилган 81 130 кг пахта хомашёсини ундириш
бўйича даъво аризаси тақдим этилганлигини, шартномада топширилган
пахта хомашёсини 80 фоизини уч кун ичида тўлаб бериш кераклиги
белгиланганлигини, лекин тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этишиб, фъючерс
шартномалари бўйича фермер хўжалиги 81 132 кг пахта хомашёси
топширганлигини, қолган пахта хомашёлари Форворд шартномаси асосида
топширганлигини, фермер хўжалигига дастлаб 46 351 000 сўмлик уруғлик
чигити, плёнка, минерал ўғитлар ва этак маҳсулотлари етказиб
берилганлигини, судга берилгунга қадарли 146 037 600 сўм терим учун
маблағлар берилганлигини, судга даъво аризаси берилганидан сўнг
295 511 846,84 сўм якуний маблағ учун деб ўтказилганлигини билдириб,
ушбу амалга оширилган тўловларни инобатга олган ҳолда даъвони рад
қилишни сўради.
Фермер хўжалиги суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд фермер
хўжалиги вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, тарафлар ўртасида 2025 йилда “Пахта хом ашёсини харид
қилиш бўйича” 39250-сонли, 72912-сонли “Фъючерс” шартномалари
тузилган, шартномада 1 тонна пахта хом ашёсининг нархи 8 000 000 сўм
деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида, сотиб
олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 25 декабрь кунги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлови
маблағларнинг 80 фоизини маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб
3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг
31 декабрь кунига қадарли сотувчини 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб
беради деб келишилган.
Тарафлар ўртасида тузилган фъючерс шартномалари бўйича фермер
хўжалиги 81 132 кг 649 056 000 сўмлик пахта хомашёсини жавобгарга 2025
йил октябрь ойида топширган, мазкур пахта хомашёларни топширилганлиги тақдим этилган счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди.
Ушбу маблағнинг 80 фоизи 519 244 800 сўмни ташкил этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жавобгар фермер хўжалигига дастлаб 34 232 000
сўмлик плёнка, 10 164 000 сўмлик минерал ўғитлар ва 1 955 000 сўмлик
этак маҳсулотлари етказиб берган. Ушбу маҳсулотларни етказиб
берилганлиги тақдим этилган счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топди.
Кенгаш жавобгар томонидан фермер хўжалигига етказиб берилган
маҳсулотларни ҳисобга олмасдан даъво аризасини тақдим этган.
Қолаверса, судга даъво аризаси берилгунга қадарли жавобгар
томонидан 146 037 600 сўм терим учун фермер хўжалигига маблағлар
ўтказиб берилган.
Шунда даъво талабидаги 519 232 000 сўмдан берилган маҳсулот
қиймати ва ўтказилган маблағлар чегириб ташланса, даъвонинг
326 843 400 сўм қисми асосли бўлмоқда.
Судга даъво аризаси берилганидан сўнг эса 295 511 846,84 сўм
якуний маблағ учун деб маблағлар ўтказилган. Мазкур маблағлар ўтказиб
берилганлиги тақдим этилган тўлов топшириқномлари билан ўз тасдиғини
топди.
Ҳисоб китоб якуни бўйича суд жавобгар ҳисобидан фермер
хўжалиги фойдасига қолган 31 331 553,16 сўмни ундиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра,
шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган
баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга
қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл
қўйилади.
ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар
ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода
тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда
қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур
бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлар ўртасида
мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини
видеконференцалоқа
режимида
ўтказиш
билан
боғлиқ
суд
харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок
этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Лекин ушбу қонуннинг 9-моддаси 18-бандига кўра, Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган
даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19
декабрдаги 36-сонли Пленум Қарорини 17-бандида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-
банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш
ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Қайд этилган қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд,
Республика бюджетига асосли бўлган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан
6 536 868 сўм давлат божи ундиришни, фермер хўжалигидан қонун
талабидан келиб чиқиб давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
356, 418, 465-моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 116, 118,
170, 176-180, 186, 188-моддаларини ва Олий судининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли
Пленум Қарорини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан: "Исроилжон" фермер хўжалиги фойдасига 31 331 553,16 сўм
асосий қарздорлик ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Андижон вилоят фермер кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 6 536 868 сўм давлат божи;
Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеконференцалоқа режими
билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров