← Назад
Решение #2835974 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14525-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Марғилон шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Фарғона сув таъминоти”
АЖ манфаатида жавобгар “F zliddinbibi” МЧЖдан 33 597 849 сўм миқдорида
қайта хисоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили Ш.Умаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Фарғона сув таъминоти” АЖ манфаатида судга
мурожаат қилиб, “F zliddinbibi” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 33 597 849 сўм миқдорида қайта хисоб қилинган суммани
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган
2025 йил 10 декабрдаги медиатив келишувни тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига
кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал
этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида
хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Мазкур медиатив келишув Ўзбекистон Республикасининг “Медиация
тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ тузилган. Тарафлар келиб чиққан
низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб,
суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “Фарғона сув
таъминоти” АЖ зиммасида қолдирилсин.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар
томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг
устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.
Судья
А.Акбаров