Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/9401 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ER IZ G Z OIL
Source ID b8828bb8-c667-4908-8709-88999718d710 Claim ID PDF Hash c02a1ec2b98aa101... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 20-моддаси онуни 20 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 222-моддаси ИПКнинг 222 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 15 212 символов
4-1901-2504/9401-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 10 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, аризачи вакили Б.Меликмуратов (ишончномага асосан), жавобгар вакили С.Бахромов (таъсисчи), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси вакили А.Эрмаматов, Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Д.Бекмуродовларнинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ ER IZ G Z OIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 21.04.2025 йилда берилган 730829-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини 6 ойгача тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда аризачи) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “ ER IZ G Z OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар)га 21.04.2025 йилда берилган 730829-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини 6 ойгача тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой Коммунал хўжалиги бошқармаси, Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жалб қилинган. Жавобгарга ва учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса-да, улар ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлади, суддани аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили 160 кундан буён фаолият юритмаётганлигини, текширишдан хабари бўлмаганлигини, ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бартараф этиш бўйича ҳаракат қилаётганлигини маълум қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг мутахассиси ўрганишга жойига борилганда жавобгар вакиллари ёки ходими бўлмаганлигини, аниқланган камчиликлар шу кунгача бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, тушунтириш берди. Суд мажлисида иштирок этган Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг мутахассиси ҳам ўрганишга жойига борилганда жавобгар вакиллари ёки ходими бўлмаганлигини, аниқланган камчиликлар шу кунгача бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, тушунтириш берди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Тўпланган ҳужжатлардан кўринишича, Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2025 йилдаги 473-F-сонли фармойишига биноан республикадаги мавжуд ёқилғи (суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шоҳобчалари хатловдан ўтказилиб, уларда ёнғиннинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бошқа бир қатор вазифалар билан бирга жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор қарор қабул қилиш, қонунбузилиши бартараф этилгунга қадар қонунчиликда белгиланган тартибда фаолиятни чеклаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. Мазкур фармойиш асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчаларида ўрганишлар ўтказилган. Ўрганиш натижасига кўра тузилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлимининг 2025 йил 15 октябрдаги хатига кўра Термиз туманида фаолият юритиб келган “ ER IZ G Z OIL” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 291сонли қарори бўйича “Автомобилларга вақтинча кўчма ёқилғи қўйиш шахобчаси”даги хафвли ишлаб чиқариш объектлари бўйича идентификация варақаси ишлаб чиқилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 57-сон Қонунининг 20-моддасига асосоан мажбурий суғурта қилинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йилдаги 152-сонли қарорининг 7-иловаси бўйича Техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспорти ишлб чиқилмаганлиги кўрсатилган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой Коммунал хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 13 октябрдаги ўрганиш асосида тузилган хулосасига кўра Термиз туманида фаолият юритиб келган “ ER IZ G Z OIL” МЧЖга қарашли Шеробод туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси нотурар бино-иншоотлардан оралиқ масофаси 25 метр бўлиши лозимлиги белгиланганлигига қарамасдан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид равишда фойдаланилаётганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2025 йил 15 октябрдаги хатига кўра Термиз туманида фаолият юритиб келган “ ER IZ G Z OIL” МЧЖга қарашли Шеробод туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғинга қарши қалқон мавжуд эмаслиги, ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахс тайинланмаганлиги, оператор хонасида автоматик хабарлаш воситаси мавжуд эмаслиги аниқланган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги аризачининг 2025 йил 16 октябрдаги жавобгарга юборилган ёзма кўрсатмаси оқибатсиз қолдирилган. Аризачининг талаблари асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом”нинг 23 бандига кўра, тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади. Ушбу Низомнинг 21-бандларига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолияти тўхтатиб турилишига ёки тўхтатилишига сабаб бўладиган ушбу Низомнинг 13, 14 ва 16-бандларида назарда тутилган чоралар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятларнинг ва аҳоли ҳаёти ҳамда саломатлигига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси мазмунига кўра лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: -лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; -лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд томонидан амалга оширилади. Ваколатли органнинг лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахсга лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда етказилади. Ваколатли органлар ёки суд лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат ёки рухсат берувчи ҳужжатни олган шахс лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак. Ваколатли органнинг лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарорига биноан тасдиқланган юқоридаги низомнинг 40-бандига кўра, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан ўн иш кунигача, ўн иш кунидан ортиқ, лекин олти ойгача бўлган муддатда суд тартибида амалга оширилади. Белгиланган муддат ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво аризаси киритиши лозим. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор- йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ИПКнинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 217-моддасига кўра тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши белгиланган. ИПКнинг 222-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида ёки билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. Иш ҳолатларига кўра жавобгар юқорида қайд этилганидек, ўзига тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчасида белгиланган тартиб ва қоидаларга амал қилмаган ҳолда фаолият юритганлиги сабабли атрофдагилар учун хавф юзага келишига олиб келган. Баён этилганларга кўра, суд аризачининг жавобгарнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш фоалиятини вақтинча тўхтатиш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантиришни лозим топади. “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 166, 176-179, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Аризачининг аризасини қаноатлантирилсин. “ ER IZ G Z OIL” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Шеробод туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида автомобилларга ёнилғи қуйиш станциясининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида 21.04.2025 йилда берилган 730829-сонли рухсатноманинг амал қилиши аниқланган қонунбузилишлар бартараф этилгунга (рухсатнома шартлари бажарилгунга) қадар, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тўхтатиб турилсин. Ушбу рухсатномани амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг аризачи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан рухсатноманинг амал қилиши тиклансин. “ ER IZ G Z OIL” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Шеробод туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида автомобилларга ёнилғи қуйиш станциясининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида 21.04.2025 йилда берилган 730829-сонли рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда аризада келтирилган камчиликлар биртараф этилгач, унинг фаолиятини тиклаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига “ ER IZ G Z OIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорини кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ачилов