← Назад
Решение #2835980 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКниннг | 703 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
----------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 10
декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - ----------- МЧЖнинг жавобгар - ----------фермер хўжалигидан 4624535.9 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар жамият раҳбари ----------иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси ----------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида
Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ----------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан
кўрсатилган хизмат учун 4624535.9 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, иккинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган далилларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қимман қаноатлантиришни лозим
деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт,
ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш,
сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ
этилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5
июнда 131-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга ўзига
тегишли транспорт воситаси билан дон маҳсулотларини ташиш
хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса ушбу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Юқоридаги шартнома асосида юк жўнатиш авто-улов ҳисоби(шакл-1
КХ)лар ва 2025 йил 11 августдаги 249-сонли ҳисобварақ-фактура билан
3114022.08 сўмлик дон маҳсулотларини ташиш хизмати кўрсатилиб,
мазкур кўрсатилган хизмат жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 3114022.08 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан 4624535.9 сўм ундириш
сўраган бўлсада, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жумладан, шартнома,
ҳисобварақ-фактураларга кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 3114022.08 сўмни ташкил этади. Даъвогар томонидан
жавобгарнинг 4624535.9 сўм қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
тақдим этилмади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу сабабли суд даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3114022.08 сўм асосий қазни
ундиришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Шу асосда жавобгар ҳисобидан даъвонинг қаноатлантирилган қисми
бўйича 277428.29 сўм, асоссиз қисми бўйича эса даъвогардан 134571.71
сўм давлат божини бюджетга, олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар ----------- МЧЖ манфаатидаги даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ----------- фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар ----------- МЧЖ фойдасига 3114022.08 сўм асосий қарз
ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта ҳаражати;
- бюджетга 277428.29 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ----------- МЧЖ ҳисобидан бюджетга 134571.71 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов