Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4478 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q SHQ D RYO GROSERVIS M SHIN TR KTOR P RKL RI Ответчик / Подсудимый
Source ID f2d49f0f-0703-4f71-bf20-2c8cf5c5a437 Claim ID PDF Hash bb9d40e1ee76ff04... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 149-моддаси нинг 149 law
ФК нинг 150-моддаси ФК нинг 150 law
ФК нинг 154-моддаси ФК нинг 154 law
ФК нинг 157-моддаси ФК нинг 157 law
ФК нинг 234-моддаси ФК нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4478-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 10 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Q SHQ D RYO GROSERVIS M SHIN TR KTOR P RKL RI” масъулияти чекланган жамиятининг “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 383 245 сўм асосий қарз, 3 031 907 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ш.Ачилов, Ш.Бекназаров, Х.Асадов (ишончномага асосан)лар жавобгар П.Бўриев (фермер хўжалиги раҳбари) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Q SHQ D RYO GROSERVIS M SHIN TR KTOR P RKL RI” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “**********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 383 245 сўм асосий қарз, 3 031 907 сўм пеня ундиришни сўраган. Миришкор туман “Усмон Юсупов Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ва “**********” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 5 январда 736-сонли, 2021 йил 5 январда 329-сонли, 2021 йил 20 июлда 58-сонли механизация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024 йил 5 ноябрдаги 2629056-сонли маълумотномасида “Усмон Юсупов Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти қайта ташкил этиш йўли билан “Q SHQ D RYO GROSERVIS МТР” масъулияти чекланган жамияти таркибига қўшиб олинганлиги ҳамда ҳуқуқий вориси этиб белгиланганлиги маълум қилинган. Шунга асосан "Q SHQ D RYO GROSERVIS M SHIN TR KTOR P RKL RI" масъулияти чекланган жамияти жавобгардан қарздорликларни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллашни ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига асосан даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФК нинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати - уч йил. ФК нинг 154-моддасига асосан даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июнда “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282сон Қарорининг 8-бандида берилган тушунтиришларга кўра, қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. Иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида 2023 йил 19 январда солиштирма далолатнома имзоланган бўлиб, унга кўра, 10 383 245 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тан олинган. ФК нинг 157-моддасига асосан Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди. Юқоридаги Пленум қарорининг 13.3-бандига кўра, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к. Мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар даъво муддати даврида амалга оширилган бўлиши лозим. Агарда бундай ҳаракатлар даъво муддати ўтгандан кейин амалга оширилган бўлиб, низони кўриш пайтида жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, суд даъво муддатини қўллайди. Тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома даъво муддати даврида амалга оширилганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик тан олинганлиги сабабли, суд даъво муддатини ўтмаган деб ҳисоблайди ва жавобгар раҳбарининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФК нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида, мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 январда 736-сонли, 2021 йил 5 январда 329-сонли, 2021 йил 20 июлда 58-сонли механизация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан шартноманинг 4-бандида кўрсатилган техника хизматларини кўрсатиш мажбуриятини “Буюртмачи” - бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва келишилган нарх бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. “Бажарувчи” томонидан жавобгарга тегишли 13 гектар ер майдонида механизация хизмати кўрсатилган бўлиб, мазкур хизматлар учун жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 10 383 245 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома, ҳисоб-фактура, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз исботини топган. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддаси, биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Суд юқоридагиларга асосан 10 383 245 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.1-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар ҳақи кечиктирилгани учун жавобгар ҳисобидан 3 031 907 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.1-бандида “Бажарувчи” томонидан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўланмаганда “Буюртмачи”жавобгар “Бажарувчи” га кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шу боис суд, даъво талабидаги 3 031 907 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, асосли ҳисобланган пеня миқдорини 500 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда суд, жавобгар раҳбарининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини рад қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 383 245 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд-, қ а р о р қ и лд и: Жавобгар раҳбарининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - "********** " фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар - “Q SHQ D RYO GROSERVIS M SHIN TR KTOR P RKL RI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 383 245 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов