Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/6900 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 3134cb5a-39cb-4308-a792-e2dba7d01bad Claim ID PDF Hash ec7928c134b76ce0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
0000000-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 9 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- «ААААААА» МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар - "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги ҳисобидан 0000000сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «ААААААА» МЧЖ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш” юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар томонидан 0000000сўмлик хизмат кўрсатилган, бироқ кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 0000000сўм ҳамда олдиндан тўланган суд почта харажатлари ундиришни ва ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлиси муҳокамасида даъво талабини қувватлади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш” юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар томонидан хизмат кўрсатилган, бироқ кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан 0000000сўм тўлов амалга оширилмаган. Қарздорлик ҳисоб варақ фактура, маълумотнома ҳамда 2024 йилда расмийлаштирилган солиштирма далолатнома асосида тарафлар вакиллари томонидан имзоланиб тасдиқланган. Юборган талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг 0000000сўм ундириш талабини қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 0000000сўм ундиришни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ тўланган 1.061.408 сўм давлат божи ва 37.500 см почта харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: «ААААААА» МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо- саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги ҳисобидан «ААААААА» МЧЖ фойдасига 0000000сўм ҳамда тўланган 37.500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига жавобгар "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги ҳисобидан 000000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров