← Назад
Решение #2836004 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| онуни | 39 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4235-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Касби тумани
2025 йил 10 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, даъвогар “ irishk r R t x
T kstil” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Ind r m
gr ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 350 621 060 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: даъвогар вакили Н.Қузиев, Ж.Панжиев (ишончномалар асосида),
жавобгар вакили Р.Юсупов, А.Давронов (ишончномалар асосида)лар
иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “ irishk r R t x T kstil” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Ind r m gr ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
350 621 060 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
кўрсатилган важларни такрорлаб, бугунги кун ҳолатида қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги ҳақида тушунтириш бериб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ишни адолатли
кўришни сўрашди.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган Ўзэнергоинспекция Қашқадарё
вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси ўз тушунтиришида, жавобгар
жами электр энергиясидан 369 976 кВт.с бўлиб шундан 16 744 кВт.с
трансформатор исрофи ажратилганда (3699 976 кВт.с-16744 кВт.с) 353 232
кВт.с х 992.6 сўм (ўртача тариф) 350 621 060 сўмни ташкил этганлигини баён
қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахс вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “ irishk r R t x T kstil” масъулияти чекланган
жамияти ва “Ind r m
gr ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
15.08.2023 йил ҳамда 05.09.2024 йилда “бино-иншоот ва асбоб ускуналар ижара
ижара шартнмоаси” тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 2.3-бандига кўра,
жавобгар ижара объектидан фойдаланган давр учун коммунал тўловлар (электр
энергияси, иссиқ ва совуқ сув, газ ва бошқа хизматлар)ни коммунал хизмат
кўрсатувчи ташкилотлар билан алоҳида шартнома тузган ҳолда ўз ҳисобидан
тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар ҳисобварақ-фактураларга асосан фойдаланилган электр
энергияси учун 350 621 060 сўм қарздорликни шу кунга қадар бартараф этмаган.
Мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга талабнома юборилган
бўлса-да, бироқ қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги мурожаати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 83-бандига
кўра, Электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган
тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ
тўланади.
Қоидаларнинг 84-бандида эса ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган
истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб
берилади.
Қоидаларнинг 88-бандида истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан
ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб
берилиши ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик
шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга
кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно).
Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга
олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача
ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга
рухсат берилади.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 39-моддасида Электр энергияси истеъмолчисининг мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, унга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни
(шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган
муддатларда тўлаши кўрсатилган.
Исътемол қилинган электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-варақ
фактуралар тарафлар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган.
Бундан ташқари, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг 2025 йил 27 ноябрдаги хулосасига кўра “Ind r m
gr ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлатилган электр энергияси бўйича
жами 350 621 060 сўм тўғри ҳисобланганлиги маълум иқлинган.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасининг асосий қарзни ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468 ва 474-моддалари
ҳамда ИПКнинг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ind r m
gr ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “ irishk r R t x T kstil” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
350 621 060 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Ind r m gr ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Республика бюджетига 7 012 421,2 сўм давлат божи;
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Усманов