← Назад
Решение #2836008 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9851 - сонли иқтисодий иш
Судья: Д.Соатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 10 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Соатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар - AAAAA
манфаатида жавобгар – «BBBBB» фермер хўжалиги ҳисобидан муддати
ўтган 99.3672.000 сўм ва 229.500 сўм фоиз жами 99.901.500 сўм кредит
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили XXXXXнинг иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошкармаси даъвогар AAAAA манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – «BBBBB» фермер хўжалиги ҳисобидан муддати
ўтган 99.3672.000 сўм ва 229.500 сўм фоиз жами 99.901.500 сўм кредит
қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади бироқ, иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи
ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан,
суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида кредит
шартномасига асосан, буғдой етиштириш учун жавобгарга кредитдан
фойдаланганлик
учун
01.06.2025 йилга
қадар
бўлган
муддатга,
237.089.983 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
1
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
31 май куни 345-сонли қарорининг 11-банди 3-хатбошида, тижорат банклари
зиммасига 2025 йил буғдой ҳосили учун фермер хўжаликларига ажратилган
имтиёзли кредитлардан бўлган қарздорликларини қайтариш муддати
2026 йил 1 апрелга қадар узайтирилиши белгиланган.
Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик ҳукумат қарори билан
тўлов муддати узайтирилганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Мазкур ҳолатда, ҳукумат томонидан 2025 йил буғдой ҳосили учун
фермер хўжаликларига ажратилган имтиёзли кредитлардан бўлган
қарздорликларини қайтариш муддати 2026 йил 1 апрелга қадар
узайтирилганлиги сабабли, даъво аризасининг асосий қарз ва фоиз ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун
иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб,
2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида
ундирилиши назарда тутилган.
Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 41.200 сўм почта ҳаражати
ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1.998.030 сўм давлат
божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси нинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Олдиндан тўланган почта ҳаражати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Республика бюджетига жавобгар - «BBBBB» фермер хўжалиги
ҳисобидан 1.998.030 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
2
Д.Соатов