Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/9979 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 823cb056-2a2f-42d8-8c6f-f68f14790823 Claim ID PDF Hash 70f84fc507dee9b3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 84-моддаси ФКнинг 84 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ФКнинг 1025-моддаси ФКнинг 1025 law
ФКнинг 1028-моддаси ФКнинг 1028 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Суд ИПКнинг 118-моддаси Суд ИПК 118 law
Текст решения 11 731 символов
4-1901-2503/9979-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 10 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогарнинг раҳбари Ф.Хайдаровни иштирокида, даъвогар - “SHUKRULLO-SH VK ” хусусий корхонасининг жавобгар - “ OMPLE E HNI L SERVI ES” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-19012503/9979-сонли иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SHUKRULLO-SH VK ” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар ёки Сотиб олувчи) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ OMPLE E HNI L SERVI ES” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда – жавобгар ёки Сотувчи ) 122 360 000 сўм ва ушбу маблағдан фойдаланганлиги учун банк фоизи (4 998 000 сўм) ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Ҳамкорбанк” АТБ жалб қилинган. Жавобгар ва учинчи шахсга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса-да, улар ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қўллабқувватлаб, банк фоизи талабнома берилган вақтдан кейин 4 998 000 сўм бўлишини, 3 млн сўм нақд пулда тўлаганлигини квитанцияси мавжуд эмаслигини, жавобгар дўкон қуриб топширмаганлигини ва пулини ҳам қайтармаганлигини, у асоссиз бойлик орттириб зарар етказганлигини, шартнома ҳам давлат рўйхатига олинмаганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 16.09.2021 йилда 21/05-11-1-1-сонли қурилаётган “Термиз автомобил бозори ва эҳтиёт қисмлар савдо комплекси”даги савдо дўқонини дастлабки олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома) тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга Термиз тумани, Лимонзор массиви, Янгиобод маҳалласида қурилаётган савдо комплексининг “1-1” қаватида жойлашган “11” сонли дўконини фойдаланишга тайёр ҳолда Сотиб олувчига топширилиши келишилган. Даъвогар томонидан “Ҳамкорбанк” АТБ орқали жавобгарга 2021 йил 27 сентябрда 119000000 сўм тўланган. Шартноманинг умумий баҳоси 122360000 сўм кўрсатилган бўлса-да, дўконнинг қурилиш муддати ёки сотиб олувчига топширилиш муддати аниқ белгиланмаган. Шунингдек, шартномада сотувчининг дўконни сотиб олувчига сотиш ёки топшириш мажбуриятлари кўрсатилмаган. Жавобгар томонидан дўкон қуриб топширмагач ва пули ҳам қайтармагандан кейин даъвогар томонидан 2025 йил 3 июлдаги хат юборилиб, 3 кун муддатда қарздорликни қайтариш талаби билдирилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарнинг 11-сонли дўконни қуриш, унга эгалик қилиш ёки сотиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Жумладан, тарафлар ўртасида дўкон бўйича қонунчилик талабига мос шартнома тузилмаган ва тегишли тартибда давлат рўйхатига олинмаган. Даъвогарнинг жавобгардан асоссиз орттирилган бойлик ва банк фоизини ундириш ҳақидаги талаблари қисман асослидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 84-моддасига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас молмулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт. Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин. ФКнинг 1023-моддасига кура қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. ФКнинг 1025-моддасига асосан қўлга киритувчининг асоссиз орттирилган бойлигини ташкил этувчи мол-мулк жабрланувчига асл ҳолида қайтарилиши лозим. ФКнинг 1028-моддасига кўра мол-мулкни асоссиз олган ёки тежаб қолган шахс бойликнинг асоссиз орттирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб ана шу мол-мулкдан чиқариб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган барча даромадларни жабрланувчига қайтариши ёки тўлаши шарт. Асоссиз орттирилган пул суммасига, қўлга киритувчи пул маблағларини олиш ёки тежаб қолишнинг асоссизлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб, ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши лозим. ФКнинг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. ФКнинг 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. ФКнинг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кўрсатилган қонунчилик талабларига лозим даражада риоя қилинмаганлиги оқибатида даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилган ва унга моддий зарар етказилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кура ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра суд даъво талабини қисман асосли эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 119000000 сўм асоссиз орттирилган бойлик, 4998000 сўм банк фоизи ва 41200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни, Республика бюджетига ундириладиган давлат божини тарафлар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 99 960 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 2 380 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “SHUKRULLO-SH VK ” хусусий корхонаси фойдасига “ OMPLE E HNI L SERVI ES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 119 000 000 сўм асоссиз орттирилган бойлик, 4998000 сўм банк фоизи ва иш учун олдиндан тўлаб чиқилган 2 380 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ OMPLE E HNI L SERVI ES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 99 960 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов