← Назад
Решение #2836026 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2501/10148-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “WHITE HI KENS” масъулияти чекланган
жамиятидан 142 556 625 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси
Т.Искандаров, жавобгар вакили А.Иргашев (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган
жамиятининг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар – деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “WHITE HI KENS”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 142 556 625 сўм маблағ ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогардан қарздорлик мавжуд
эмаслигини, ушбу махсулотлар даъвогардан олинмаганлигини, ҳисоб-варақ
фактура нотўғри юборилганлигини, ушбу ҳисоб-варақ фактуралар бўйича
ишончнома берилмаганлигини, берилган ишончномалар бўйича маҳсулот
олинганлигини ва тўлов ҳам амалга оширилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK
TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамияти Риштон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 25 апрелдаги 4-1505-2502/818-сонли ҳал қилув
қарори билан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш жорий
қилиниб, тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Т.Искандаров
тайинланган.
Тугатишга доир иш юритиш давомида “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK
TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг банк айланмаларини
олиш учун сўралганда, банкдан берилган маълумотга кўра, “BOG`DOD
QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгардан 142 556 625 сўм дебитор ҳақдорлиги аниқланган.
Ушбу маълумотга асосан даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан 142 556 625 сўм
ундиришни сўраган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг электрон шаклда
тузилган ҳисоб-варақ фактуралари таҳлил қилинганда даъвогар томонидан
2021 йил 1 сентябрь кунидаги 536-сонли ҳисобварақ фактурага асосан
жавобгарга 46 780 кг 142 562 050 сўмлик буғдой маҳсулоти етказиб
берилганлиги аниқланган.
“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ
солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 август
кунидаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг 63-банди 3-қисмига кўра ҳақиқатда амалга
оширилмаган
хўжалик
операциялари
бўйича
расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактуралар
товарлар
жўнатилганлигини
ёки
хизматлар
кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(келгуси матнларда ФК-деб
юритилади)нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим” деб белгиланган.
Гарчи даъвогар даъво аризасига тарафлар ўртасида электрон
тасдиқланган ҳисобварақ-фактура илова қилган бўлсада маҳсулот етказиб
берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, жумладан шартнома,
ишончнома, юк хатларини судга тақдим этмади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бу ҳолатда суд даъвогар даъво талабини исботлаб бермади деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун
қонуний асослар мавжуд эмас.
Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад
этиб, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 2 851 132,50 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179-моддаларига асосланиб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK TE NIKA MT ”
масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 851 132,50 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK TE NIKA MT ”
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
олдиндан
тўланган
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Х.Эргашев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2501/10148-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “WHITE HI KENS” масъулияти чекланган
жамиятидан 142 556 625 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси
Т.Искандаров, жавобгар вакили А.Иргашев (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179-моддаларига асосланиб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK TE NIKA MT ”
масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 851 132,50 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ
O`JALIK TE NIKA MT ”
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
олдиндан
тўланган
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Х.Эргашев