← Назад
Решение #2836027 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2501/10145-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси “Agr B l n R st” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “Shuxr t f z z mini” фермер хўжалиги
ҳисобидан 79 009 154 сўм асосий қарз, 7 900 900 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили А.Фозилов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) палата аъзоси “Agr
B l n R st” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Shuxr t
f z z mini” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 79 009 154 сўм асосий қарз, 7 900 900 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, ундаги
важларни баён қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2023 йил 1 апрелда 40-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, даъвогар
жавобгарга кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини
ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 1 февралда 104-сонли олдисотди шартномаси тузилган бўлиб, даъвогар жавобгарга кимёвий
маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга белгиланган маҳсулотларни
етказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан белгиланган тўловлар ўз вақтида
тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида
79 009 154 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш
хусусида жавобгарга талабнома юборилган, бироқ қарздорлик бартараф
этилмаган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 79 009 154 сўм асосий қарз, 7 900 900 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси 2-хатбошисида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддасига кўра,
агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 79 009 154 сўм қарздорлиги тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-варақ фактуралар, солиштирма
далолатнома ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
79 009 154 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу
талабни қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан қарздорлик ўз
вақтида тўланмаганлиги сабабли 7 900 900 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6-бандида маҳсулот учун
“Харидор” ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун тўланмай қолган пул миқдорининг 0,4 фоиз миқдорида, тўланмасдан
қолган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг
4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб
тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳуқуқ
нормаларига
асосан
суд,
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пеня миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилигини ва даъвогар
томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги,
пеня миқдорининг сунъий ошишига сабаб бўлганлигини эътиборга олиб, суд
даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 900 900 сўм пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди ва пеня ундириш талабини 3 000 000 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни муҳокама
қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 79 009 154 сўм
асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика
бюджетига 1 738 201,08 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
234, 236, 244, 333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Shuxr t f z z mini” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Agr
B l n
R st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
79 009 154 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Shuxr t f z z mini” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 1 738 201,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2501/10145-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси “Agr B l n R st” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “Shuxr t f z z mini” фермер хўжалиги
ҳисобидан 79 009 154 сўм асосий қарз, 7 900 900 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили А.Фозилов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 234, 236,
244, 333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Shuxr t f z z mini” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Agr
B l n
R st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
79 009 154 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Shuxr t f z z mini” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 1 738 201,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев