← Назад
Решение #2836028 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2401/****онли иқтисодий иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(аризани қаноатлантириш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, ****нинг суднинг 4-16022401/2501-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 18 сентябрдаги
ажримини бекор қилиш ва ишни янги очилган холатлар бўйича қайта
кўриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили **** (**** ишончномага
асосан), жавобгар иш юритувчиси **** (шахсини тасдиқловчи ҳужжжат
асосида), тугатиш бошқарувчиси ***нинг иштирокида, суднинг
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2501/2501-сонли
иш бўйича 2024 йил 28 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра,
**** фермер хўжалиги банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд
бошқарувчиси **** тайинланган.
Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиш муддати тугаганлиги
сабабли, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг аризасига асосан суднинг 2024 йил 8 ноябрдаги
ажрими билан суд бошқарувчиси **** вазифасидан озод этилиб, тугатиш
бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси **** тайинланган.
Суднинг 2025 йил 18 сентябрдаги ажрими билан фермер хўжалигини
тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, юридик шахсларнинг ягона
давлат реестрига **** фермер хўжалиги тугатилганлиги тўғрисида ёзув
киритиш белгиланган.
****нинг 2025 йил 24 сентябрдаги 101985-сонли маълумотномасида
фермер хўжалигининг давлат реестридан чиқарилганлиги маълум
қилинган.
**** судга ариза билан мурожаат қилиб, Учқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 4-1602-2401/2501-сонли иқтисодий иши бўйича 2025
йил 18 сентябрда чиқарилган ажримиини бекор қилишни ва ишни янгидан
очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили Наманган вилоят прокуратураси
томонидан ўтказилган ўрганиш давомида ҳозирда фермер хўжалигининг
“Зарбол Навоий” массивида жойлашган жами 60,0 гектар ер майдонлари
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги аниқланганлигини билдириб, шу
сабабли аризани қаноатлантирган ҳолда ажримни янги очилган ҳолат
бўйича бекор қилишни сўради.
Фермер хўжалиги вакили ҳақиқатда хўжаликнинг ер участкаси
мавжудлиги, ҳозирда хўжалик ушбу ер участкасидан фойдаланиб
келаётганлигини, бу йилги ғалла хосилидан тушадиган пуллар ҳисобидан
қарздорликни ҳисоб-қилишини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Тугатиш бошқарувчиси ариза юзасидан эътирози йўқлигини, аммо
жавобгар хар гал қуруқ ваъда бериб фақат вақтни чўзишини, доим
қарздорликни тўлиқ тўлаб фермер хўжалигини фаолиятини давом эттириш
ниятида эканлигини билдирсада, аммо тўловларни амалга оширмаслигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун
асослар қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин
аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун
муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган
бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати
қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд
судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг
шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Аниқланишича, кредитор ****нинг аризаси асосида Учқўрғон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1602-2501/2501-сонли иш бўйича 2024 йил 28 июнда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига кўра, **** фермер хўжалиги банкрот деб топилган ва
тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб
2-тоифали суд бошқарувчиси **** тайинланган.
Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиш муддати тугаганлиги
сабабли, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг аризасига асосан суднинг 2024 йил 8 ноябрдаги
ажрими билан суд бошқарувчиси **** вазифасидан озод этилиб, тугатиш
бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси **** тайинланган.
Суднинг 2025 йил 18 сентябрдаги ажрими билан фермер хўжалигини
тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, юридик шахсларнинг ягона
давлат реестрига **** фермер хўжалиги тугатилганлиги тўғрисида ёзув
киритиш белгиланган.
****нинг 2025 йил 24 сентябрдаги 101985-сонли маълумотномасида
фермер хўжалигининг давлат реестридан чиқарилганлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли Қарорининг
5-бандида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган
ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий
суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат
иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга
нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи
бўлиши лозимлиги, суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш
предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва
маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги
далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкинлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги Пленум қарорида берилган тушунтиришларга таяниб,
ҳозирда хўжаликнинг фойдаланаётган ер участкаси мавжудлиги ва мазкур
ҳолат аризачига ва судга маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган ҳолат бўлганлигини эътиборга олиб, **** фермер хўжалигининг
суднинг ажримини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ва бекор
қилиш
тўғрисидаги
аризасини
асосли
деб
ҳисоблайди
ва
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 333-моддасига асосан қонуний кучга кирган суд ҳужжатини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи
қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Қайд этилганларга кўра, ИПКнинг 195,325,327,333-моддаларини
қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
****нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2401/2501-сонли
иқтисодий иш доирасида 2025 йил 18 сентябрда чиқарилган ажрими
янгидан очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинсин.
**** фермер хўжалигига нисбатан тугатишга доир иш юритиш
тиклансин.
Суднинг 2024 йил 8 ноябрдаги ажримига асосан 2-тоифали **** ****
фермер хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси вазифасига тайинланганлиги
инобатга олинсин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
-тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан
ташкил этиш ва ўтказиш;
- тугатишга доир иш юритиш натижалари юзасидан қонунда
белгиланган муддатда якуний хисобот тақдим этиш юклатилсин.
**** фермер хўжалиги зиммасига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа
ҳужжатларни, мухр ва штампларни, моддий ва бошқа қимматликларни
тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти
юклатилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда ва муддатда шикояти
берилиши (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****