Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1786 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 79f81a65-5273-4a77-9649-80e2f7da5798 Claim ID PDF Hash 3e52bd2d9649901e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032 -моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034 -моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1786-сонли иш Судья: И.Х.Жураев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2025 йил 10 декабрь Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев, даъвогар – “Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “Андижон кўркам” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун ҳисобланган 7 506 319 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “етказиб берувчи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Андижон кўркам” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки “Истеъмолчи” деб юритилади) ҳисобидан етказиб берилган электр энергиясидан бўлган 7 506 319 сўм муддати ўтган қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034 -моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган 2 муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Электр энергиясини улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида” 2022 йил 2 август куни 554447-сонли шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан электр таъминоти корхонаси тармоқлар орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъво аризага илова қилинган хисобварақ-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган муддат ва миқдорларда тўловларни амалга оширмаган. Иш ҳужжатлари ҳамда даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра жавобгарнинг 2025 йил 01 ноябрь куни ҳолатига истеъмол қилинган электр энергияси учун 7 506 319 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар жавобгардан асосий қарз ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 3 ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 506 319 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176180, 2031 -2035 -моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Андижон кўркам” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 7 506 319 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “Андижон кўркам” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Х.Жураев