Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12212 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 17106d8e-d8d1-49f6-950a-0d84e0a43a47 Claim ID PDF Hash 16b9ce7376c01f2e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12212-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Қадиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Қурбонов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 44303102,58 сўм асосий қарз, 4430301 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Даъвогар номи” МЧЖ (буюртмачи) ва “Жавобгар номи” МЧЖ (бажарувчи) ўртасида 18.06.2019 йил куни хизмат кўрсатиш тўғрисида 90-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, бажарувчи ўзига тегишли автотранспорт воситаларида буюртмачи буюртмаси асосида хом-ашё ва материалларни ташиш хизматларини кўрсатиш, даъвогар эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, олдиндан 100000000 сўм тўловлар амалга оширилган, жавобгар томонидан 55696897,42 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлсада, қолган 44303102,58 сўм қисми бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тўланган пул маблағлари қайтарилмаган. Даъвогарнинг тўловларни қайтариш тўғрисидаги оғзаки ва ёзма мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 44303102,58 сўм асосий қарз, 4430301 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида, автотранспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномага асосан олдиндан пул маблағлари ўтказиб берилганлигини, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлигини, шу кунгача ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида, қарзи тўғрилигини, тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қўйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Гарчанд, тарафлар ўртасидаги тузилган шартнома, шартнома деб номланган, даъвогар ижарага олувчи, жавобгар ижарага берувчи деб кўрсатилган бўлсада, лекин шартнома мазмуни ва тарафларнинг ўзаро шартномавий муносабатларига кўра, улар ўзаро ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномавий муносабатларини амалга оширганлар. Шу сабабли, суд тарафлар ўртасидаги муносабатларга Фуқаролик кодексининг ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси муносабатларини тартибга солувчи нормаларини қўллашни лозим деб, ҳисоблайди. Фуқаролик кодексининг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Даъвогар номи” МЧЖ (буюртмачи) ва “Жавобгар номи” МЧЖ (бажарувчи) ўртасида 18.06.2019 йил куни хизмат кўрсатиш тўғрисида 90-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, бажарувчи ўзига тегишли автотранспорт воситаларида буюртмачи буюртмаси асосида хом-ашё ва материалларни ташиш хизматларини кўрсатиш, даъвогар эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, олдиндан 100000000 сўм тўловлар амалга оширилган, жавобгар томонидан 55696897,42 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлсада, қолган 44303102,58 сўм қисми бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тўланган пул маблағлари қайтарилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 44303102,58 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2бандига асосан, 4430301 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган бўлсада, шартноманинг мазкур бандида, мажбуриятнинг бажарилмаган қисми бўйича бажарувчи буюртмачига пеня тўлаши назарда тутилмаган. Бу ҳолатда, суд даъвонинг пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 44303102,58 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, шунингдек. ИПКнинг 118-моддасига асосан, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда, республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 886062,05 сўм, даъвогар ҳисобидан 88606.02 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 703-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 44303102,58 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Республика бюджетига жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 886062,05 сўм, даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ ҳисобидан 88606.02 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова