← Назад
Решение #2836048 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9331-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 10 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
тугатиш бошқарувчи Қ.Исақов (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар
«Tr d G ld Stimul” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
Қ.Исақовнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Маматова Нилуфархон
Рустамовнадан 2 740 431 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
суд биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«Tr d
G ld Stimul” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Қ.Исақов (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Маматова
Нилуфархон Рустамовна (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
2 740 431 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгарга
қайтариш шарти билан 2 740 431 сўм миқдоридаги молиявий ёрдам пуллари
ўтказиб берилганлиги бироқ, жавобгар пул маблағларини қайтариб
бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, тугатиш бошқарувчиси вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Tr d G ld Stimul” масъулияти
чекланган жамияти Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
18 августдаги 4-1701-2502/4499-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, Қ.Исақов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил
қилинганда, даъвгардан жавобгарнинг ҳисобрақамига 2021 йил 30 ноябрда
кафиллик шартномасига асосан муддати ўтган кредит тани ва фоизи учун
2 740 431 сўм миқдорида молиявий ёрдам пуллари ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар 2 740 431 сўм пул маблағлари шу кунга қадарли
даъвогарга қайтариб бермаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво аризани қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 740 431 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат
божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 170-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Маматова Нилуфархон
Рустамовнадан даъвогар “Tr d G ld Stimul” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 2 740 431 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Маматова Нилуфархон
Рустамовнадан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2025 йил 10 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
тугатиш бошқарувчи Қ.Исақов (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар
«Tr d G ld Stimul” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
Қ.Исақовнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Маматова Нилуфархон
Рустамовнадан 2 740 431 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
суд биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаларини қўллаб,