Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/7487 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c9fd229f-d152-4b60-9310-8aec86161eac Claim ID PDF Hash 7877f63618e0f4a6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 18 278 символов
4-1902-2502/7487-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани декабрь 2025 йил 10 Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси ************* раислигида, судья ёрдамчиси *************нинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили ************* (03.01.2025 йилдаги 20-27/05-сонли ишончнома, 10.09.2024 йилдаги 1344-к-сонли буйруқ ва ID карта асосида), қарздор вакили ************* (10.12.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома, 05.12.2025 йилдаги 01-сонли буйруқ ва паспорт асосида) ҳамда муваққат бошқарувчиси ************* (суд бошқарувчилик аттестати ва паспорт асосида)ларнинг иштирокида, аризачи *************нинг қарздор ************* масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи ************* (бундан буён матнда Аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ************* масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва уни банкрот деб топишни сўраган. Cуднинг 10.10.2025 йилдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи сифатида иккинчи тоифали суд бошқарувчиси ************* тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, муқаддам судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ариза билан мурожаат қилингани, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 01.05.2024 йилдаги 4-1901-2203/1964-сонли ҳал қилув қарори билан аризаси рад этилгани, суд қарорида қарздорнинг балансидаги 2023 йил 1 январь ҳолатидаги активлари қиймати мажбуриятидан юқори бўлганлиги ва бу билан доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмаслиги, Қонуннинг 37моддаси тўртинчи қисмига кўра қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлиши каби асосга кўра аризаси рад этилгани, қарздор ҳозирги кунда, яъни 22.07.2025 йилда балансидаги ************* маҳалласи ҳудудида жойлашган 1,0 га. ишлаб чиқариш ер майдони ва 6,0 га. тупроқ каръери бўлган “*************”ни бошқа ташкилотга ҳадя шартномаси асосида ўтказиб бегоналаштирганлиги, шу сабабли унинг балансида активлари қиймати камайганлиги ва бу билан унинг ҳаракатларида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган асос билан қайта судга ариза берганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризани тан олмасдан, аризачининг худди шу мазмунда берган аризаси Термиз туманлараро иқтисодий судининг 01.05.2024 йилдаги 4-1901-2203/1964-сонли ҳал қилув қарори билан рад этилгани, суд қарори апелляция судида ҳам кўрилиб, ўз кучида қолгани, ҳозирда мазкур суд қарорлари қонуний кучда эканлигини, бундан ташқари аризачи МИБ томонидан таклиф этилган мулкни балансига олмаганлиги сабабли суд қарорининг ижроси 01.06.2022 йилда ижро қонуни 40моддаси 4-бандига асосан тугатилгани, шуларни инобатга олиб ишни иш юритишдан тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчиси қарздор фаолиятини таҳлил қилгани, унинг 2025 йил 1 январь ҳолатига топширган ҳисоботларига кўра балансида жами 2 102 293,70 минг сўмлик активлари борлиги, бу билан унинг активлари мажбуриятларидан юқори эканлигини, ҳақиқатдан ҳам қарздор балансидаги ************* маҳалласи ҳудудида жойлашган 1,0 га. ишлаб чиқариш ер майдони ва 6,0 га. тупроқ каръери бўлган “*************”ни 22.07.2025 йилдаги ҳадя шартномасига асосан “*************” МЧЖга ўтказганлиги ҳамда 23.07.2025 йилда ушбу МЧЖ номига давлат рўйхатига олингани ҳақида давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси 27.10.2025 йилда 01-09/2465-сонли алоқа хати бергани, бундан ташқари қарздор балансида бир дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаси мавжудлигини, қарздорнинг аризачидан бошқа кредитори мавжуд эмаслиги, ўтказилган кредиторлар йиғилишида аризачи иштирок этиб, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганини, шу сабабли қандай тартиб-таомил қўллашни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтириш ва важларини тинглаб, муваққат бошқарувчининг хулосаси ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни лозим топади. Хусусан, ишдаги ҳужжатларга кўра, аризачи ва қарздор ўртасида 2018 йил 8 сентябрда 2018/363-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан “*************” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Музработ тумани ************* маҳалласида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводи бино-иншоотлари ҳамда бир дона юк ташувчи махсус техника сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 1 000 000 000 сўм кредит ажратилган. Кредит шартномасига кўра пул мажбуриятларини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 10 август этиб белгиланган. Қарздор томонидан кредит маблағлари қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаб борилиши лозим бўлса-да, қарздор зиммасига олинган ушбу мажбуриятларни бажармаган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси аризачи манфаатида удга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор ва ************* ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида) солидар тартибда 916 666 000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 83 334 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 182 087 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 10 000 000 сўм пеня, жами 1 192 087 000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мол-мулкларига қаратиш, гаров мулкларининг бошланғич реализация қилиш суммасини белгилаш ҳамда қарздорга кредит ҳисобига сотиб олинган бир дона юк ташувчи автомашина (амкадор погрузчик)ни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 4-1902-1902/4676-сонли иш бўйича қабул қилинган 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг аризачи манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, қарздордан ва ************* ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида) солидар тартибда жами 1 184 087 000 сўм ундириш белгиланган. Ундирув қарздорга қарашли Музработ тумани, ************* маҳалласи ҳудудида 1,0 гектар ишлаб чиқариш майдони, 6,0 гектар тупроқ карьерларида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ва тупроқ карьери (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда) ва JKB (SJ) 45/45- 2.0 русумли, серия рақами JKB (SJ)/ JKR (SJ) бўлган вакуум экструдер ишлаб чиқариш учун эффект ва компакт машинасига қаратилган ҳамда тарафлар ўртасида 2018 йил 9 октябрда тузилган баҳолаш далолатномаларига асосан Музработ тумани, ************* маҳалласи ҳудудида 1,0 гектар ишлаб чиқариш майдони, 6,0 гектар тупроқ карьерларида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ва тупроқ карьери” (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда), шунингдек JKB (SJ) 45/45-2.0 русумли, серия рақами JKB (SJ)/ JKR (SJ) бўлган вакуум экструдер ишлаб чиқариш учун эффект ва компакт машинасининг бошланғич реализация нархи 437 500 000 сўм этиб белгиланган. Қарздорга кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бир дона юк ташувчи махсус техника (амкадор погрузчик)ни мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбурияти юклатилган ҳамда даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 22 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг ************* ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида) солидар тартибда ундириш қисми бекор қилинган. Ушбу қисм бўйича янги қарор қабул қилинган. ************* ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида) солидар тартибда ундириш қисми кўрмасдан қолдирилган. Аризачининг филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 4-1902-1902/4676-сонли иш бўйича қабул қилинган 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори бўйича берилган ижро варақаси асосида Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, 2020 йил 24 февралда гаров мулклари бошланғич реализация баҳосида электрон онлайн-аукцион савдо орқали сотувга чиқарилган. Мазкур мол-мулк электрон онлайн-аукцион савдоларида талабгор бўлмаганлиги сабабли, 2020 йил 26 августда ундирувчи даъвогарга таклиф хати билан мурожаат қилган, аризачи эса 10 фоиз арзонлаштирилган нархда 393 750 000 сўм қийматда балансга қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 4-1902-1902/4676-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 23 декабрдаги қарори билан Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 22 сентябрдаги қарори ўзгартирилиб, гаров мулкларининг бошланғич сотиш баҳосини белгилашга оид қисмлари чиқариб ташланган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари *************нинг 2022 йил 16 февралдаги қарори билан давлат ижрочиси *************нинг 2020 йил 26 августдаги JKB (SJ) 45/45-2.0 русумли, серия рақами JKB (SJ)/ JKR (SJ) бўлган вакуум экструдер ишлаб чиқариш учун эффект ва компакт машинанинг бошланғич реализация нархи 437 500 000 сўм бўлган гаров мулкини ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинган. Гаров мулки такроран электрон аункцион савдоларига чиқарилиб, сотилмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 13.05.2022 йил банкка таклиф хати берилган. Таклиф хатига аризачи муносабат билдирмаганлиги сабабли бошқарманинг 01.06.2022 йилдаги қарори билан ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси 4-бандига асосан тугатилган. Шунга кўра, аризачи ************* муқаддам Термиз туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ************* масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги 4-1901-2203/1964-сонли ҳал қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлган аризачи томонидан апелляция тартибида шикояти берилиб, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори билан Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги 4-1901-2203/1964-сонли ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 4 августдаги қарори билан Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Термиз туманлараро иқтисодий судига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 4 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 01.05.2024 йилдаги 4-1901-2203/1964-сонли ҳал қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Аниқланишича, аризачи ************* 2025 йил 8 октябрь кунида судга такроран ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ************* масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва уни банкрот деб топишни сўраган. Қарздорнинг 2025 йил 20 август куни ҳолатига аризачидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан жами 1 561 857 496 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган ва мазкур сумма кредиторлар реестрига киритилган. Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ва муваққат бошқарувчи этиб ************* тайинланган. Муваққат бошқарувчиси томонидан тузилган 2025 йил 3 декабрдаги ҳисоботида 2025 йил 1 январь ҳолатига топширган ҳисоботларига кўра балансида жами 2 102 293,70 минг сўмлик активлари борлиги, бу билан унинг активлари мажбуриятларидан юқори эканлиги, қарздор балансидаги ************* маҳалласи ҳудудида жойлашган 1,0 га. ишлаб чиқариш ер майдони ва 6,0 га. тупроқ каръери бўлган “*************”ни 22.07.2025 йилдаги ҳадя шартномасига асосан “*************” МЧЖга ўтказганлиги ҳамда 23.07.2025 йилда ушбу МЧЖ номига давлат рўйхатига олингани ҳақида давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси 27.10.2025 йилда 01-09/2465-сонли алоқа хати бергани, бундан ташқари қарздор балансида бир дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаси мавжудлиги қайд этилган. Қарздор кредиторларининг 2025 йил 2 декабрь кунида ўтказилган йиғилишида, 100 (бир юз) фоизлик овоз билан аризачи вакили кредитор сифатида иштирок этиб, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини жорий этиш, муваққат бошқарувчисига бажарган ишлари учун қарздор мол-мулки ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида иш ҳақи белгилаш, қарздорга нисбатан тугатиш бошқарувчиси этиб *************ни тайинлаш ва кредиторлар реестрини тасдиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қарздорнинг 2025 йил 1 январь ҳолатига топширган баланс ҳисоботига кўра, баланснинг актив бўйича жами суммаси 2 102 293,70 минг сўмни, баланснинг пассив бўйича жами суммаси 2 063 364,40 минг сўмни ташкил этган. Бундан ташқари, қарздор балансида бир дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаси мавжуд. Аризачи вакилининг суд мажлисидаги, қарздор ўз балансидаги ************* маҳалласи ҳудудида жойлашган 1,0 га. ишлаб чиқариш ер майдони ва 6,0 га. тупроқ каръери бўлган “*************”ни 22.07.2025 йилдаги ҳадя шартномасига асосан “*************” МЧЖга ўтказганлиги, бу билан қарздорнинг активлари қиймати камайганлиги, бу эса қарздор фаолиятида тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлиги, шунингдек қарздор солиқ идорасига тақдим этган 01.01.2025 йил ҳолатидаги ҳисоботида банк олдидаги қарздорлигини кўрсатмагани, агар мазкур қарздорликни қўшиб ҳисоблаганда, қарздорнинг мажбуриятлари активлари қийматидан ошиб кетиши ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, Қонуннинг 5-моддасига кўра, доимий тўловга қобилиятсизлик агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгиланган. Бундан ташқари, Қонуннинг 37-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд, қарздорнинг 2025 йил 1 январь ҳолатига солиқ органига топширган ҳисоботига кўра, унинг активлари қиймати мажбуриятларидан ортиқ эканлигини инобатга олиб, унинг фаолиятида доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Қонуннинг 55-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади. Шунга кўра суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, аризада келтирилган асослар қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашга асос бўлмаслиги сабабли, суд аризачининг аризасини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5,37,51-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,166,175-177,179,186,192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Иш бўйича аризачи ************* томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати аризачи зиммасида қолдирилсин. Аризачи ************* ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Аризачи ************* ҳисобидан муваққат бошқарувчиси ************* фойдасига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 12 710 000 сўм иш ҳақи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция шикояти (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья *************