Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/10064 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2ff11f87-69ed-45e6-8cb4-80578c6a9563 Claim ID PDF Hash 84edaf231daa918b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 921 символов
4-1901-2503/10064-сонли иш Термиз шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, ВКА оператори кўмаклашувида, даъвогар вакили – И.Рўзибоев (ишончномага асосида), жавобгар вакили Х.Маматхакимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар – “ gr b nk” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар – “K fil Sug`urt ” АЖ ва “K fil Sug`urt ” акциядорлик жамиятининг Сурхондарё вилоят филиалига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “K fil Sug`urt ” АЖ (кейинги ўринларда – жавобгар)дан 30000000 сўм суғурта товони ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига биноан суғурта ҳодисаси юз берганлиги бўйича жавобгарга хабарнома ва талабнома юборилган бўлсада, жавобгар суғурта ходисасини тан олмасдан, суғурта товонини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, ишни бошқа кунга қолдиришни ҳамда даъво талабини рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар томонидан фуқаро Ў.Садуллаевга (кейинги ўринларда – фуқаро) 06.09.2019 йилдаги 895-сонли кредит шартномасига асосан 3 йил муддатга 8 фоиз устама тўлаш шарти билан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича 2019 йил 12 февралда 19К/5324-сонли суғурта шартномаси тузилган. Мазкур суғурта шартномасига кўра жавобгар даъвогарга жисмоний шахсга ажратиладиган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича 12.12.2019 йилда 19-К/5324-001-сонли суғурта полиси тақдим этган. Фуқаро кредит шартномаси шартларини лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит маблағининг бир қисмини тўлаб келган бўлсада, қайтариш жадвалига риоя қилмаганлиги боис, даъвогар олдида 32625000 сўм кредит қарздорлигини юзага келтирганлиги боис, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат этган. Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлараро судининг 23.04.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига биноан фуқародан даъвогар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш белгиланган ҳамда ижро этиш учун МИБ Бойсун туман бўлимига юборилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасига кўра, фуқаронинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 26.10.2022 йилдаги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасининг 3-бандига мувофиқ, ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчи ҳисобланган даъвогарга қайтарилган. Шу боисдан, даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берганлигини инобатга олиб, жавобгарга 02.12.2022 йилда 203-рақамли ариза орқали фуқаро кредит қарздорлигини белгиланган муддатда тўламаганлиги ва уни қоплашга мол-мулки етарли бўлмаганлигини хабардор қилиб, суғурта товонини тўлашни сўраган бўлса-да, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра бир нечта суғурта ҳодисалари келтирилган бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятларини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги, суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва кутиш муддати тугаганидан кейинги юзага келган воқеа ҳисобланиши келишилган. Суғурта шартномасининг 5.3-бандига биноан, жавобгарга талаб билдирилгунига қадар даъвогар қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши шарт ва фақат қарздорнинг мажбуриятини бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганлиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини юқорида қайд этилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабига мувофиқ ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 28.01.2009 йилда 1891-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисида”ги низомнинг 12-бандига кўра суғурта шартномаси – ёзма келишув бўлиб, унга кўра суғурталовчи келишувда шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига келишувда назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда суғурта қилдирувчига суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш мажбуриятини олади. Суғурта шартномасининг 11.1-бандида ушбу шартнома томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга кириши ва шартнома асосида тақдим этилган суғурта полисида кўрсатилган охирги санагача бўлган муддатда амал қилади. Тўпланган ҳужжатлардан кўринадики, суғурта полисининг муддати 12.12.2019 йилдан 11.12.2022 йилгача этиб белгиланган бўлиб, суғурта ҳодисаси, яъни қарздор фуқаронинг кредит қарздорлигини қоплаш учун молмулки етарли бўлмаганлиги факти давлат ижрочисининг ижро ишини қарздорнинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги асоси билан тамомлаш ҳақидаги қарорига биноан суд суғурта ҳодисаси суғурта бош шартномаси амал қилган даврда юз берган деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) 236-моддаси талабларига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 947-моддасининг биринчи қисмига асосан, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган бўлсада, қарздор фуқаро кредит мажбуриятини бажариш қобилиятига эга бўлмаганлигини, суд ҳужжати асосида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки аниқланмаганлигини инобатга олиб, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаганлиги суғурта шартномасининг 5.1бандида белгиланган суғурта ҳодисаси содир бўлганлигидан дарак беради. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларга тўлиқ ва холис баҳо бериб, даъвони асосли деб ҳисоблайди ва шу боис уни қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 30000000 сўм суғурта товонини ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати, даъвогар фойдасига иш учун тўлаб чиқилган 600000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. “K fil Sug`urt ” АЖ ҳисобидан “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки фойдасига 30000000 сўм суғурта товони, 600000 сўм давлат божи ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин. “K fil Sug`urt ” АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. “K fil Sug`urt ” акциядорлик жамиятининг Сурхондарё вилоят филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов