Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/16669 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение F rg n tum ni-Y ngi sr h ll S rvis K m ni si Ответчик / Подсудимый
Source ID 5168b77a-afa2-4b4c-be54-b7aad8044829 Claim ID PDF Hash 74e8c4e4ebfd6790... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
онуни 71-моддаси онуни 71 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2502/16669-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Кассация инстанцияда маърузачи судья Д. Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Адурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор даъвогар раҳбари У.Хужамбердиев (паспорт асосида), даъвогар вакили адвокат К.Аброров (ордер ва ишончномага асосан), жавобгар вакиллари Б.Соипов ва А.Муминов (ишончномаларга асосан), учинчи шахс Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили Я.Эргашев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “F rg n tum ni-Y ngi sr h ll S rvis K m ni si” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармасидан 80 000 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Маҳаллар уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни видеоконференцалоқа режимида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “F rg n tum ni-Y ngi sr h ll S rvis K m ni si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар ёки Маҳаллалар уюшмаси бошқармаси деб юритилади)дан 80 000 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 80 000 000 сўм пул маблағи, 800 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилган. Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари ўрганилиб чиқилмасдан, шошма-шошарлик билан иқтисодий иш бир томонлама кўрилганлиги, судга тақдим этилган иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъво аризаси мутлақо асоссиз эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорининг 14-бандига асосан Жамоат ишлари жамғармаси, Хунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Қамбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 25 июндаги ПҚ-234-сонли қарорининг 5бандида мазкур қарорга 1-иловадаги маҳаллалар ободлигини ташкил қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар белгиланлиги, маҳаллани ободонлаштириш ишлари учун маҳалла фуқаролар йиғинларига Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2025 йил 1 январга қадар ҳар ойда 20 млн сўмдан маблағ ажратилиши кўрсатилганлиги, маҳаллар ободлигини ташкил қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобга олинганида мазкур Жамғарма уюшма назоратидаги жамғарма эмаслиги, ПҚ-324-сонли қарорида маҳалла сервис компаниялар деган жумла йўқлиги сабабли даъвогар маҳалла фуқаролар йиғинларига Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағ бўйича даъво қилишга ҳуқуқи йўқлиги аён эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-64-сон қарорининг 4-бандининг иккинчи хатбошисида аҳоли томонидан фойдаланамаётган, самарадорлиги паст ва бир-бирини такрорлаш ҳисобига мақбуллаштириладиган субсидиялар рўйхати 2-иловасига мувофиқ тасдиқланганлиги, мазкур илова жадвалининг 4-қаторида маҳаллани ободонлаштириш ишлари учун маҳалладаги бошқарув-сервис компаниялари (МСК)га субсидия ҳам мақбуллаштирилганлиги, ПҚ-64-қарорининг ва 7-бандининг “а” қисмида Камбағалликни қисқартириш давлат жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кириши ва уларнинг ҳисоби белгиланган тартибда Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали юритилиши кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 март кунги 158-сонли “Қамбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Камбағалликни қисқартиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомда маҳалла сервис компанияларга субсидия ажратиш кўрсатилмаганлиги, бироқ биринчи инстанция суди юқоридаги қарор ва Низомда кўрсатилган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан даъвогарнинг “Янги Аср” МФЙ ҳудудида кўрсатган хизматлари ва бажарилган ишлар далолатномасига таяниб қарор қабул қилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. 3 Кассация судлов ҳайъати биринчи инстанция судида иш юритиш қоидаларига ўтиб, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасини ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этган. Жавобгар вакиллари суд мажлисида кассация шикоятини қувватлаб, даъвогар сервис компанияси сифатида реестрга киритилгани, ўзини-ўзини бошқарадиган сервис компанияларга давлат томонидан бепул бино ва зарур техникалар берилгани, даъвогар шартномани маҳалла билан тузгани, бошқарма ўзига мажбурият олмагани, бошқармада жамғарма ташкил этилмагани, Жамоат ишлари жамғармасидан жавобгарга 20 000 000 сўм пул маблағи келиб тушганида пул даъвогарга ўтказиб берилгани, бошқармага бошқа пул маблағи келиб тушмагани, ПҚ-324-сонли қарорида жавобгарга кўрсатилган хизматларига пул маблағини тўлаб бериш мажбурияти жавобгарга юклатилмагани, ҳозирда маҳаллаларга кўрсатилаётган сервис хизматлари 400-500 миллион сўм даромад олаётганини баён қилиб, шикоятни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Даъвогар раҳбари суд мажлисида “Янги аср” МФЙ билан 2024 йил 6 августда 1-сонли ва Маҳалларлар уюшмасининг Фарғона тумани билан 2024 йил 13 ноябрда 1-сонли маҳаллага хизмат кўрсатиш шартномалари тузилгани, даъво аризасида келтирилган 2024 йил 6 ноябрдаги 1-сонли шартнома сервис компаниясида мавжуд эмаслигини, маҳаллада бажарилган ишларга пул маблағи тўлиқ тўлаб берилмагани учун ишчиларга ўз вақтида иш ҳақи берилмагани, иш ҳақи суд орқали ундирилгани, иш ҳақини ололмаган бошқа ишчи-аёллар ва уларнинг оила аъзолари жанжал қилишаётгани, даъвогарнинг молиявий аҳволи оғирлигини, ишчиларга шахсий маблағлари ҳисобидан иш ҳақини тўлашга мажбур бўлганини баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Даъвогар вакили адвокат кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, хизматлар кўрсатилагани далолатномалар билан тасдиқлангани, даъвогар бир марта 20 000 000 сўм пул маблағини тўлаб бергани, бажарилган ишлар учун 80 000 000 сўм пулни тўлаб бериши лозимлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 25 июндаги ПҚ-234-сонли қарорининг 2-бандига асосан маҳалла фуқаролар йиғини ва сервис компанияси ўртасида хизмат кўрсатиш шартномасини истисно тариқасида тўғридан-тўғри тузиш белгилангани учун “Янги аср” МФЙ билан хизмат кўрсатиш шартномаси имзолангани, Президент қарорининг 5-бандида маҳаллар ободлигини ташкил қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар белгиланиши кўрсатилгани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорининг 14-бандига асосан Жамоат ишлари 4 жамғармаси, Хунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Қамбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташқил этилгани, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 44-моддасига мувофиқ суд даъвогарнинг илтимосномаси бўйича бошқа жавобгар ишда иштирок этиш учун жалб қилишга ҳақли эканлиги учун жавобгар сифатида Камбалғалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасини қўшимча жавобгар сифатида жалб этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Прокурор суд мажлисида ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия вакили ғазначиликда Сервис компанияси томонидан маҳаллага хизмат кўрсатиш шартномаси рўйхатдан ўтгани учун ҳал қилув қарори билан пул маблағи жавобгардан тўғри ундирилган деб ҳисоблашини баён қилди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили судга маълумотномани тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни судга ҳозир бўлмаган учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. 5 ИПК 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 25 июндаги ПҚ-234-сонли қарорининг 2-бандида маҳаллаларда маҳалла ободлиги билан шуғулланувчи “Маҳалла сервис компанияси” фаолияти ташкил этиш; сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олиниши; маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда сервис компанияси ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри амалга оширилиши; сервис компаниясига маҳаллалар биноси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида хоналар ажратилиши ҳамда 2-иловага мувофиқ зарур техник воситалар ва ускуналар уларни соз ва ишчи ҳолатда сақлаш шарти билан бепул фойдаланишга берилиши; сервис компаниясига устувор равишда маҳаллада истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, мавсумий ишларга чиқадиган фуқаролар жалб қилиниши; сервис компанияси ҳудуд ободлигини таъминлаш ишларини маҳалла фуқаролар йиғинининг буюртмаси ва назорати асосида амалга ошириши; Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан сервис компанияларининг реестри юритилиши белгиланган. Даъвогар Фарғона туманидаги “Янги аср” МФЙ ҳудудида хизмат кўрсатадиган сервис компания сифатида “Сервис компанияларининг реестри”га киритилган. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, ишни кўришда судлов ҳайъати томонидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида бирон-бир шартнома тузилмаган. Даъвогар 2025 йил 31 июлдаги 13-сонли талабномасида “Янги аср” МФЙдан ва шу кунги 14-сонли талабномасида жавобгардан 2024 йил 6 ноябрдаги 1-сонли шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар учун 80 000 000 сўм пул маблағи тўлаб беришни сўраган. Талабномалар оқибатсиз қолдирилгани учун даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 80 000 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Ушбу даъво аризасига даъвогар бошқа юридик шахс ҳисобланган Фарғона тумани Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона тумани бўлими билан тузилган 2024 йил 13 ноябрдаги 1-сонли “Янги аср” МФЙда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хизматларини бажариш ҳақидаги шартномаси илова қилинган, лекин даъво талаби асосланган 2024 йил 6 ноябрдаги 1-сонли шартнома илова қилинмаган. 6 Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига тақдим этган давлолатномаларда хизматлар 2024 йил 6 август ва 2024 йил 6 ноябрдаги шартномаларга асосан кўрсатилган дейилган. Даъвогар судга қадар низони тинч йўл билан ҳал этиш учун Маҳаллалар уюшмаси бошқармаси ва “Янги аср” МФЙга юборган талабномаларда ҳамда даъво аризасида талабини 2024 йил 6 ноябрдаги 1-сонли шартномада асосланган бўлса-да, биринчи инстанция суди ушбу шартнома бор-йўқлигини ва у ғазначилик хизматида рўйҳатидан ўтган-ўтмаганини текширмаган. Иш биринчи инстанция судида кўрилганида даъвогар даъво предмети ёки асосини ўзгартириш аризаси билан судга мурожаат этмаган. Баён этилганларга қарамасдан, шунингдек Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона тумани бўлими юридик шахс мақомига эга бўлиши ҳамда иш ҳужжатларида 2024 йил 6 августдаги 1-сонли шартнома мавжуд бўлмаса-да биринчи инстанция суди мазкур шартномани даъвогардан олиш чорасини кўрмаган ҳамда шартнома рўйҳатдан ўтган-ўтмаганини текширмасдан даъвони қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини ушбу шартномада асосланиб, жавобгар Маҳаллалар уюшмаси бошқармасидан даъвогарнинг фойдасига 80 000 000 сўм пул маблағини асоссиз равишда ундирган. Иш кассация инстанциясида кўрилишида даъвогар томонидан тақдим этилган 2024 йил 6 августдаги 1-сонли сервис хизматларини кўрсатиш ҳақидаги шартномага кўра, шартнома даъвогар ҳамда “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида тузилган, лекин шартнома давлат рўйхатига олинмагани аниқланди. Чунки, учинчи шахс Ғазначилик хизматининг 2025 йил 5 декабрдаги 01-31-233/03-36/41-сонли маълумотномасида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Фарғона туман бўлими ва даъвогар ўртасида 2024 йил 14 ноябрда тузилган 1-сонли 80 000 000 сўмлик шартнома рўйхатга олингани ва шартнома бўйича 2024 йил 14 ноябрда жами 20 000 000 сўм пул маблағи молиялаштирилгани қайд этилган. Номи юқорида келтирилган ПҚ-234-сонли қарорининг 2 ва 5-бандларида сервис хизматларини кўрсатиш шартномаси маҳалла фуқаролар йиғини ва сервис компанияси ўртасида тузилиши, маҳаллалар ободлигини ташкил қилиш билан боғлиқ тадбирлари Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши, шунингдек маҳаллани ободонлаштириш ишлари учун маҳалла фуқаролар йиғинларига махсус жамғарма ҳисобидан 2025 йил 1 январга қадар ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратиш белгиланган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 71-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига асосан давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталида жойлаштирилиши шарт. Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўлов амалга оширилмайди. 7 Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлимлари томонидан ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритиладиган ўзгариш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-234-сонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига асосан шартнома “Янги аср” МФЙ билан тузилиши ва ғазначилик бўлимида рўйхатга олиниши лозим эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳалларда бошқарув тизимини такомилаштиришга оид қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-402-сонли ҳамда ПК-234-сонли қарорларида жавобгар томонидан сервис компанияларга субсидия ажратиш ёки пул маблағини молиялаштириш назарда тутилмаган. Судлов ҳайъати учинчи шахс молия органи вакилининг шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтгани учун жавобгардан пул маблағи тўғри ундирилгани ҳақидаги важи билан келишмайди, чунки даъвогар ва жавобгар шартномавий муносабатларга киришмаган, шартнома маҳалла фуқаролар йиғини билан тузилиши ва тегишли тартибда рўйхатга олиниши лозим эди. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати даъвогар хизмат кўрсатиш шартномаларини “Янги аср” МФЙ ва Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона тумани бўлими билан тузгани, аммо фақат Маҳаллалар уюшмаси Фарғона тумани бўлими билан тузилган шартнома ғазначиликда рўйхатга олингани, уюшманинг туман бўлими алоҳида юридик шахс ҳисоблангани, даъво талаби эса мавжуд бўлмаган 2024 йил 6 ноябрдаги 1-сонли шартномага асослангани, иш биринчи инстанция судида кўрилганида жавобгар алмаштирилмагани, даъвогар томонидан даъво предмети ва асоси ўзгартирилмагани, лекин биринчи инстанция суди ишни тўғри ҳал этиш учун амамиятга эга бўлган ҳолатларни ўрганмасдан даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келгани учун ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан даъво аризасини беришда тўланган 800 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 400 000 сўм давлат божи ва 8 41 200 сўм почта ҳаражатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 299-303-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “F rg n tum ni-Y ngi sr h ll S rvis K m ni si” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “F rg n tum ni-Y ngi sr h ll S rvis K m ni si” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 800 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати зимасида қолдирилсин. “F rg n tum ni-Y ngi sr h ll S rvis K m ni si” масъулияти чекланган жамиятидан: - жавобгар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига 400 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова