← Назад
Решение #2836068 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21403-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар “D vr sif t h mk r”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Diz n
t r qqi t” хусусий корхонаси ҳисобидан 17 152 758 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 апрелдаги 4-1101-2501/3868-сонли ҳал
қилув қарори билан “D vr sif t h mk r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир
иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молия-хўжалик фаолияти
таҳлил қилинганда “Diz n t r qqi t” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) билан тузилган шартнома асосида бажарилган ишлар
ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 17 152 758 сўм
қарздорлиги аниқланган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 17 152 758 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ҳамда жавобгар суд мажлисига келмадилар.
Даъвогар судга 2025 йил 9 декабрдаги 57/19-2-сонли илтимоснома тақдим этиб,
унда ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 8 августда
тузилган 1-2022-сонли шартномага мувофиқ даъвогар Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур
туманида жойлашган 1-сонли шифохона ҳудудини асфальтлаш ишларини бажариш,
жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, тарафлар
томонидан тасдиқланган 2022 йил 31 августдаги 1-сонли, 15 сентябрдаги 2, 3-сонли
ҳисобварақ-фактураларга жами 402 152 758 сўмлик асфальтлаш ишлари бажарилган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 2.3-бандида жавобгар бажарилган ишлар ҳақини
ишлар бажарилганлиги тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар имзоланганидан сўнг
тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай
бажарилган ишлар ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўламаган ва
17 152 758 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ваҳоланки, ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли
тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан
олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши
шарт.
Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият
келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Жавобгарнинг даъвогардан 17 152 758 сўм қарзи мавжуд эканлиги ишдаги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Шу боис иш бўйича суд харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 152 758 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Diz n t r qqi t” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “D vr
sif t h mk r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 17 152 758 сўм қарздорлик,
41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
4-1601-2504/21403-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар “D vr sif t h mk r”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Diz n
t r qqi t” хусусий корхонаси ҳисобидан 17 152 758 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Diz n t r qqi t” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “D vr
sif t h mk r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 17 152 758 сўм қарздорлик,
41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров
СУД М А Ж Л И С И Б А Ё Н Н О М А С И
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
4-1601-2504/21403-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар “D vr sif t h k r”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Diz n
t r qqi t” хусусий корхонаси ҳисобидан 17 152 758 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни давом эттирди ва
котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради.
Котиб суд мажлисига жавобгар келмаганлиги, унинг суд муҳокамасининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар
мавжуд эмаслиги, даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳақида
раислик қилувчига ахборот берди.
Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисида жавобгар
иштирокини таъминлаш учун суд мажлисида 2025 йил 10 декабрь куни соат 10:10 га
қадар танаффус эълон қилди.
ТАНАФФУС
Суд мажлиси 2025 йил 10 декабрь куни соат 10:10 да суднинг биносида очиқ
суд мажлисида давом этди.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни давом эттирди ва
котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради.
Котиб суд мажлисига суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган тарафлар келмаганлиги, даъвогар ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди.
Раислик этувчи ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси талабларига асосан даъвогар ва жавобгар иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текширишни
тугатиб, якуний суд ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди.
Раислик қилувчи маслаҳатхонадан чиқиб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини
ўқиб эшиттирди, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ҳамда
муддатларини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи, судья:
Х.Умаров
Котиб:
Х.Абдулбориев