Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10149 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT Ответчик / Подсудимый FAT UL ZIROAT ZAMINI
Source ID a46ccfcc-96cb-4b98-b414-aceb883e358d Claim ID PDF Hash 0b4fe25fcaddf378... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик Кодекси 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
аролик Кодекси 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 10 декабрь 4-1505-2501/10149-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан 292 171 934,26 сўм маблағ ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Т.Искандаровнинг иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар – деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 292 171 934,26 сўм маблағ ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамияти Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 апрелдаги 4-1505-2502/818-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш жорий қилиниб, тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Т.Искандаров тайинланган. Тугатишга доир иш юритиш давомида “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг банк айланмаларини олиш учун сўралганда, банкдан берилган маълумотга кўра, “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалигидан 292 171 934,26 сўм дебитор ҳақдорлиги аниқланган. Ушбу маълумотга асосан даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан 292 171 934,26 сўм ундиришни сўраган. Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жумладан тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Фуқаролик Кодекси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик Кодекси 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 292 171 934,26 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига 5 843 438,68 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Даъво аризаси қаноатлантирилсин. ҚИЛДИ: Жавобгар “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 292 171 934,26 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 5 843 438,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи У.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 10 декабрь 4-1505-2501/10149-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан 292 171 934,26 сўм маблағ ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Т.Искандаровнинг иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “BOG`DOD QISHLOQ O`JALIK TE NIKA MT ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 292 171 934,26 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FAT UL ZIROAT ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 5 843 438,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи У.Эргашев