Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21684 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 53248df6-af0d-4b12-a5de-80d0b5aa127e Claim ID PDF Hash 6029f14fea8a9c57... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ССП даъвогар манфаатида жавобгардан ФК 327-моддаси ССП даъвогар манфаатида жавобгардан ФК 327 law
онуни 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21684-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Узақов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «ФФФФФФ» МЧЖ манфаатида жавобгар – «ФФФФФФ» МЧЖ ҳисобидан 121 376 880 сўм фоиз қарзи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «ФФФФФФ» МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «ФФФФФФ» МЧЖ ҳисобидан 121 376 880 сўм фоиз қарзи ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан банкротлик иши қўзғатилганлигидан хабардор эмаслигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари ишда иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишни кўриш давомида тўпланган ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 03.04.2023 йилда тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга минерал ўит маҳсулотлари етказиб берилган. Етказиб берилган маҳсулотлар қиймати ўз вақти тўланмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан етказиб берилган маҳсулдотлар қийматини ундириш ҳақида судга даъво аризаси киритилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 декабрь кунги 4-1501-2304/8628-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига жавобгардан 488 346 500 сўм асосий қарз, 51 750 000 сўм пеня ва 34 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Жавобгар суд қарорида кўрсатилган қарздорликни тўламаганлиги боис, ССП даъвогар манфаатида жавобгардан ФК 327-моддасига асосан ҳисобланган 121 376 880 сўм фоиз тўловларини ундиришни сўраган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 24.11.2025 йилдаги 4-1504-2502/13951-сонли ҳал қилув қарори билан аризачи “Z r vliv” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор «ФФФФФФ» МЧЖ банкрот деб топилган ва нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасида “Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.” – деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 24 ноябрь куни қарздор «ФФФФФФ» МЧЖ банкрот деб топилганлиги тўғрисида 41504-2502/13951-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, қонунда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилишлиги белгиланганлиги ҳолатларини инобатга олиб, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 2 427 537,6 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар «ФФФФФФ» МЧЖ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «ФФФФФФ» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2 427 537,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов