← Назад
Решение #2836115 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/9320-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов, даъвогар
Андижон вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгаришлари бошқармасининг жавобгар «S M R
S LT GROUP»
масъулияти чекланган жамиятидан 2 547 459 сўм компенсация тўлови
ва 458 543 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади
Андижон вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгаришлари бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «S M R S LT GROUP»
масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 2 547 459 сўм компенсация тўлови ва 458 543 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги низом(бундан буён матнда низом деб юритилди)нинг
5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова
сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари
коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни
нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловчилар ҳисобланади.
Шунга асосан, жавобгар бир йилда бир маротаба компенсация
тўловларини амалга ошириши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар томонидан компенсация тўловлари 2024 йил учун
қисман амалга оширилган бўлиб, Экофонд дастури бўйича 2 547 459 сўм
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги 2025 йил
22 майдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, жавобгардан 2 547 459 сўм компенсация тўлови ва 458 543 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогар томонидан тақдим этилган Экофонд тизими дастуридан
олинган маълумотлардан жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги ўз
тасдиғини топди.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвонинг компенсация тўлови ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида даъвогар жавобгардан 458 543 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши
белгиланган.
Шу боис суд, даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб
қисоблайди ҳамда тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қанотлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234 -моддаларини, ИПКнинг 72, 176-180,
2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «S M R S LT GROUP» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Андижон вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгаришлари бошқармаси фойдасига 2 547 459 сўм компенсация
тўлови, 458 543 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «S M R S LT GROUP» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов