Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9322 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый G ld n gl b l f rus
Source ID 55b2d1b6-4ebf-4d1a-bca7-2f191d8aa928 Claim ID PDF Hash 629640d74523e822... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 34-моддаси онуни 34 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9322-сонли иш Судья : С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2025 йил 10 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси С.Рустамов, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг, жавобгар «G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 334 186 сўм компенсация тўлов асосий қарзи, 672 293 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар деб юртилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 334 186 сўм компенсация тўлов асосий қарзи, 672 293 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 231-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддасида табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар тўланиши белгиланган. Табиатдан махсус фойдалаганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун, тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Атроф-муҳит ифлослантирганлик учун компенсация тўловларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади-деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан белгиланган 1-4-тоифага мансублиги бўлган турларда фаолият юритиб келаётган барча компенсация тўловчи субъектларга нисбатан тартибли белгиланган ставкалар бўйича хисобланиши белгилаб қўйилган. Қарорнинг 1-иловаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бобида 3- ва 4 тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар – хар йилда бир марта, хисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топшириши ва хисобланган тўлов суммасини амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар. Компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади. Андижон шаҳрида фаолият юритиб келган, Golden global forus” масъулияти чекланган жамияти 2023 йилнинг 1-2-3-4-чорак, 2024 йилнинг 12-3-4-чораги учун топширган маълумот хисоботлари бўйича жами 2 334 186 сўм компенсация тўлови хисобланиб, шундан жавобгар томонидан шу кунга қадарли хеч қандай компесация тўловларини амалга оширмаган. Унга кўра, жавобгар 4-тоифага мансублиги бўйича компенсация тўловларини амалга оширишлиги лозимлиги юзасидан даъвогар томонилдан жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома жавоби оқибатсиз қолдирилган. Ушбу қарорнинг 1-иловаси 7-боб 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундириши кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан суд кунига қадар 2023 йилнинг 1-2-3-4-чорак, 2024 йилнинг 1-2-3-4-чораги учун 2 334 186 сўм миқдоридаги компенсация тўлови тўланмаган. Суд иш хужжатларини ўрганиб, даъво талаби иш хужжатларидаги хисоботлар ва маълумотнома билан тасдиқланганлиги сабабли даъвонининг асосий қарз қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга даъвогар даъво аризасида 672 293 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 300 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 334 186 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 1 203 -2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Андижон вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига: 2 334 186 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Рустамов 2025 йил 10 декабрь ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси С.Рустамов, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг, жавобгар «G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 334 186 сўм компенсация тўлов асосий қарзи, 672 293 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035моддаларига асосан ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Андижон вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига: 2 334 186 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар G ld n gl b l f rus” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Рустамов