Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/7177 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг Ответчик / Подсудимый Мухаммаджон юксак орзуси
Source ID 5290778a-2737-49d5-bd64-346adc6d6286 Claim ID PDF Hash ebc4ec68a24b8e95... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7177-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил 10 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ манфаатида жавобгар “Мухаммаджон юксак орзуси” фермер хўжалигига нисбатан 30 614 500 сўм асосий қарз, 5 778 322 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили С.Бутаев (03.01.2025 йилдаги 11-06/31-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб аталади) даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Мухаммаджон юксак орзуси” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб аталади)дан 30 614 500 сўм асосий қарз, 5 778 322 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида суд мажлисини унинг вакили иштирокисиз ўтказилишини сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари шартнома иловасида келишилган муддатларда амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилганлигини, бироқ жавобгар ўзига юклатилган мажбуриятларини бажармаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, юқоридаги қонун нормасига асосан ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 27 сентябрь кунги 24/02-4-556-сонли лизинг шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга бир дона “ZOO LION RS 1604” русумли хайдов трактори техникаси етказиб берилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил 10 октябрь кунги техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан бир дона “ZOO LION RS 1604” русумли хайдов трактори техник соз ҳолда жавобгарга топширилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 27 сентябрь кунги 24/02-4-557-сонли лизинг шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга бир дона “SI L Y 300” русумли борона техникаси етказиб берилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил 7 октябрь кунги техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан бир дона “SI L Y 300” русумли борона техникаси техник соз ҳолда жавобгарга топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан лизинг техникаларидан фойдаланиб келган бўлсада, шартноманинг 4.3, 8.3-бандлари ва 2-илова талаблари бажарилмасдан олинган теҳника учун белгиланган муддатда ва миқдорларда лизинг тўловлари амалга оширилмаган. Шартномаларнинг 4.3-бандига асосан лизинг тўловлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида, лизинг объекти лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилиши белгиланган. Жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги натижасида 2025 йил 7 ноябрь ҳолатига жами 30 614 500 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилиб, унга кўра лизинг тўловлари бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаш, акс ҳолда лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш тўғрисида судга мурожаат қилишлиги билдирилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилмаган ва даъвогар судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига кўра, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд хужжатлар ва ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг 30 614 500 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 5 778 322 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 8.3-бандига асосан лизинг олувчи ўз зиммаларига олган мажбуриятни бажармаган тақдирда тўланиши лозим бўлган қарз суммасидан ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 8-бандида, лизинг шартномаси ва (ёки) лизинг объектини олди-сотди шартномаси мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ҳуқуқи бузилган лизинг субъекти айбдор шахсдан қонунда ёки шартномада белгиланган неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеня ундириш талабини 1 500 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатини камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 727 856,44 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176–179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Мухаммаджон юксак орзуси” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“Ўзагролизинг” АЖ фойдасига 30 614 500 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 727 856,44 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Х.Тўйчиев 4-1703-2502/7177-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Бўстон тумани 2025 йил 11 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ манфаатида жавобгар “Мухаммаджон юксак орзуси” фермер хўжалигига нисбатан 30 614 500 сўм асосий қарз, 5 778 322 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили С.Бутаев (03.01.2025 йилдаги 11-06/31-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176–179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Мухаммаджон юксак орзуси ” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“Ўзагролизинг” АЖ фойдасига 30 614 500 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 727 856,44 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Х.Тўйчиев