Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21418 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ОМготахзш 1гаш зетз Ответчик / Подсудимый
Source ID eb609379-8969-4d79-9906-2b1c749865dc Claim ID PDF Hash 07f3d54feaa80385... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 104-моддаси кодекси 104 code_article
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 152-моддаси ФКнинг 152 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь 4-1501-2501/21418-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили (ишончномага асосан) У.Абдурахмоновни иштирокида, даъвогар «ОМготахзш 1гаш зетз» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Фарғона вилояти Солиқ бошқармасидан 109 220 155,9 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «ОМготахзш 1таш зетз» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 109 220 155,9 сўм ортиқча тўланган пул маблағини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво аризасига кўра, сўралаётган ортиқча тўловлар 2021 йилда ҳосил бўлганлиги, умумий даъво муддати уч йил белгиланганлиги, ушбу муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли ушбу иқтисодий иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъво аризани рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, даъвогар ва учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, жавобгар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, куйидагиларга кўра жавобгарни даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «ОМготахзш 1гаш зетз» масъулияти чекланган жамиятининг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, солиқ органларида жами 109 220 155,9 сўм ортиқча тўловдан иборат ҳақдорлиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар 2025 йил 2 сентябрь кунги 489/25-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, 109 220 155,9 сўм пул маблағини қайтаришни сўраган. Жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 10 сентябрь кунги 16-130962сонли жавоб хати берилиб, мазкур талабнома бошқарма мутахассислари томонидан ўрганилганида, «ОМготахзш !гап§ зетз» масъулияти чекланган жамиятининг фойда солиғи ҳамда молиявий жаримадан бўлган ортиқча тўловини жамият томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида камчиликлар мавжудлиги сабабли ҳисоб рақамига қайтариш мақсадга мувофиқ эмас деб баҳоланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 109 220 155,9 сўм ортиқча тўланган пул маблағини ундиришни сўраган. Бироқ, жавобгар вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво муддатини қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза, агар солиқ тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 152-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. ФКнинг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФКнинг 154-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июнь кунги 282-сонли “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4.-бандига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади. Пленум қарорининг 10.-бандига кўра, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153моддасининг учинчи қисми). Пленум қарорининг 16.3.-бандига кўра, даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. Хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун, бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозим. Бундай сабаб икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмайди деб тушунтиришлар берилган. Шу сабабли, жавобгар, даъвогар томонидан сўралаётган ортиқча тўловлар 2021 йилда ҳосил бўлганлигини билдириб, даъво муддатини қўллашни ва даъвони рад этилишини сўраган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан тақдим қилинган солиштирма далолатнома жавобгар томонидан тасдиқланмаган ёки қарздорлик тан олинмаган ҳамда даъвогар томонидан ушбу ортиқча тўловларини юзага келганлигини асослантирувчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган, шунингдек, жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, ушбу ортиқча тўловлар 2021 йилда ҳосил бўлганлиги ва даъвогар томонидан ҳисоботлар топширилмаганлиги сабабли умумий уч йиллик даъво муддати ўтказиб юборилган. Шу сабабли суд, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан Республика бюджетига 2 184 403,11 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Фарғона вилояти Солиқ бошқармасининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланиб, даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. «ОМготахзш !гап§ зетз» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. «ОМготахзш 1хаш зетз» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 184 403,11 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орцали Фаргона втоят ицтисодии судига апелляция шикояти (протест) Раислик этувчи: Т. Маматожиев