Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7904 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение A x insur n Ответчик / Подсудимый
Source ID 51c7bd04-821c-48e0-a58a-79b4af29665f Claim ID PDF Hash a42cbbd680e274e1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
тисодий процессуал кодекси 118- моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7904-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 10 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар “A x insur n ” акциядорлик жамияти манфатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович ҳисобидан 75 629 246,44 сўм миқдоридаги қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили З.Хатамов (2024 йил 23 декабрдаги 152-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар “A x insur n ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “A x insur n ” акциядорлик жамияти (суғурталовчи), “K it l b nk” акциядорлик жамияти (суғурта қилдирувчи) ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович ўртасида 2024 йил 4 апрелда 0276/1467-1/1/1351662-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида суғурта шартномаси тузилганлиги, “K it l b nk” акциядорлик жамиятининг мурожаатига асосан жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович томонидан ўз вақтида тўланмаган 75 629 246,44 сўм миқдоридаги қарздорлик “A x insur n ” акциядорлик жамияти томонидан “K it l b nk” акциядорлик жамияти ҳисобига тўлаб берилганлигини билдириб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович ҳисобидан “A x insur n ” акциядорлик жамияти фойдасига 75 629 246,44 сўм суғурта қопламасини суброгация тартибида ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “K it l b nk” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида жавобгар ва учинчи шахс вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни ИПКнинг 128, 170-моддасига кўра, палата, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Даъвогар вакили суд мажлисида даъводаги важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш материалларини ўрганиб чиқиб, йиғилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларга кўра, “K it l b nk” акциядорлик жамияти ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович ўртасида 2024 йил 3 апрелда 168/354/KBD-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан “K it l b nk” акциядорлик жамияти томонидан якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматаловичга 60 ой муддатга 20 330 АҚШ доллари миқдорида микроқарз ажратилган. “A x insur n ” акциядорлик жамияти (суғурталовчи), “K it l b nk” акциядорлик жамияти (суғурта қилдирувчи) ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович ўртасида 2024 йил 4 апрелда 0276/14671/1/1351662-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида суғурта шартномаси тузилган ҳамда суғурта полиси берилган. “K it l b nk” акциядорлик жамиятининг мурожаатига асосан жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович томонидан ўз вақтида тўланмаган 75 629 246,44 сўм миқдоридаги қарздорлик “A x insur n ” акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил 30 майда “K it l b nk” акциядорлик жамияти ҳисобига тўлаб берилган. “A x insur n ” акциядорлик жамияти томонидан якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматаловичга қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборилган бўлсада, ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли суд даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118- моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг даъвогар “A x insur n ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматаловичга нисбатан тўланган суғурта қопламасини суброгация тартибида ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматалович ҳисобидан даъвогар “A x insur n ” акциядорлик жамияти фойдасига суғурта қопламаси учун тўланган 75 629 246,44 сўмни ва почта харажати учун тўланган 41 200 сўм суд харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 1 512 585 сўм давлат божи ҳамда 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан суд харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 957-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар “A x insur n ” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматаловичдан 75 629 246,44 сўм қарздорлик суброгация тартибида ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматаловичдан Республика бюджетига 1 512 585 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Харипов Шамсиддин Абдуматаловичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов