← Назад
Решение #2836173 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФК | 736 | 2 | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21678-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар «ФФФФФФ» АТБ манфаатида жавобгар – «ФФФФФФ» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 3 135 267 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «ФФФФФФ» АТБнинг Фарғона БХМ ва
жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил
31 июль куни 285Y000039-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк
муассасаси қарздорга тадбиркорлик мақсадида ишлаб чиқариш фаолиятини
кенгайтириш учун 50 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, қарздор
эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб
бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган.
Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини
шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган.
Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини
кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
Қарздор
«ФФФФФФ»
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
2025 йил 30 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 3 135 267 сўм миқдорида
қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «ФФФФФФ» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
«ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 3
135 267 сўм кредит қарздорлиги ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни
палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
735-моддасининг
1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «ФФФФФФ» АТБнинг Фарғона БХМ ва
жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил
31 июль куни 285Y000039-сонли кредит шартномаси тузилган, унга кўра банк
муассасаси томонидан қарздорга ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун ҳом
ғишт ишлаб чиқариш учкунаси сотиб олиш учун 50 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўлов граффикларига риоя
қилмасдан, кредит тўловларини мунтазам равишда бузиб келган. Жавобгарнинг
даъвогар олдида 2025 йил 30 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан
3 135 267 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида
жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит тўловларини ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори
9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси
кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг
бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан
фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг
бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда
тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир
қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг
оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар
томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли
сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг судга тақдим қилинган маълумотномасига асосан даъво аризасида
кўрсатилган жавобгарнинг муддати ўтган кредит фоизларидан қарздорлиги 3 135 267
сўм қопланмаган бўлиб, суд кунига қадар ҳам қарздорлик қопланмаган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъвони тўлиқ қаноатлантириб,
даъвогар «ФФФФФФ» АТБ фойдасига жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган
жамиятидан муддати ўтган кредит фоизидан 3 135 267 сўм ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган
412 000 сўм давлат божини жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамиятидан
ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188, 2035-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ФФФФФФ» АТБ фойдасига жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти
чекланган жамиятидан муддати ўтган кредит фоизидан 3 135 267 сўм ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар
«ФФФФФФ»
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
412 000 сўм миқдорида давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов