Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2504/7072 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый KAF UN ANS
Source ID c09baa7c-54e2-44fd-8bca-1d87779b03db Claim ID PDF Hash dc348ce173c84502... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
Текст решения 11 034 символов
4-1901-2504/7072-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 10 декабрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, Қумқўрғон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Зикировнинг қатнашувида, даъвогар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг жавобгар “KAF UN ANS” хусусий корхонаси ҳисобидан 1 187 731 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Музаффаров (2025 йил 2 декабрдаги 01-20/132-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “KAF UN ANS” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 187 731 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво миқдоринини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим этиб, унга кўра даъво аризасини киритишда пенянинг ҳисоб-китоби нотўғри ҳисобланганлиги, аслида кечиктирилган кунлар учун пенянинг миқдори 11 877 314,8 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, ушбу аризани иш юритувга олган ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор даъвони қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд мажлиси муҳокамасининг жойи, куни ва вақти ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. АЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 7 июлда 176195-сонли пудрат шартномаси тузилиб имзоланган. Мазкур шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” мазкур шартнома шартларига Шеробод туманидаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида спорт майдончаси, мини футбол майдони қуриш бўйича электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш хажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 14-бандига мувофиқ жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2025 йил 9 июлда дастлабки 167 679 728,55 сўм бўнак пули тўлаб берилган бўлиб, жавобгар шартноманинг 11-12-бандларига кўра, биринчи бўнак пули тўлаб берилган кун яъни 2025 йил 9 июлдан бошлаб пудрат ишларини бошлаши ва 80 кун муддат ичида ёки 2025 йил 8 октябрь кунига қадар пудрат ишларини тўлиқ якунлаши лозим бўлсада, 69 866 554 сўмлик қийматдаги ишларни 34 кун муддатга яъни 2025 йил 10 ноябрга қадар кечиктириб бажарган. Ваҳоланки, шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозимлиги ҳақида келишилган ва ушбу банд асосида пеня қуйидагича ҳисобланган: 69 866 554 сўм х 0,5 фоиз = 349 332,77 сўм х 34 кун = 11 877 314,18 сўм. Даъвогар томонидан жавобгарга пеняни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги 2025 йил 3 сентябрдаги 01-19/720-сонли огоҳлантириш хати (талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 2 Шу боисдан, даъвогар пеняни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сонли Қарорининг 2-банди ўн иккинчи хатбошисида тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида олтмиш фоизини ўз кучи билан бажариши шарт деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ва пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари (пенянинг ҳисобкитоби маълумотномаси) билан ўз исботини топади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. 3 Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 2 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. Лекин, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 74, 112, 113, 118, 157, 128, 170, 176, 179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин. Даъво қисман қаноатлантирилсин. 4 Жавобгар “KAF UN ANS” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси фойдасига 2 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи; Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Усмонов 5