Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/9178 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8e534404-0a74-41cc-b2cf-0d65ec83ad08 Claim ID PDF Hash 6ece84b30d2366b8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
бандига биноан ФКнинг 326-моддаси бандига биноан ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 956 символов
4-1901-2503/9178-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 10 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Қурбошев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар - “Q YROQ G VX RI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “M RH M R ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-19012503/9178-сонли иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Q YROQ G VX RI” МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “M RH M R ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 42 576 072,06 сўм қарздорлик, 12 602 516,72 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қўллабқувватлади, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 30.04.2025 йилда 111-сонли шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) электрон шаклда имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада келишилган миқдорда ва муддатда жами 1120000000 сўмлик яхна ичимликлар етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига биноан, товар-моддий бойликлар тўлиқ қийматининг олдиндан 100 % миқдорида даъвогарнинг ҳисоб-рақамига пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга оширилиши лозим бўлган. Ушбу шартномага асосан тарафлар ўртасида 08.08.2025 йилда тасдиқланган 3357-сонли, 3358-сонли ва 3359-сонли электрон ҳисобфактураларга биноан даъвогар томонидан жавобгарга жами 42 576 072,06 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги даъвогар томонидан жавобгарга 04.09.2025 йилда юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвонинг асосий қарз ундириш бўйича талаби асослидир. Шунингдек, шартноманинг 7.2-бандига мувофиқ, етказиб берилган маҳсулот учун тўлов кечиктирилган ҳолларда, жавобгар ҳар бир тўлов кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан шартномага асосан тўлов кечиктирилганлиги учун 12602516 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартномада тўлов муддати аниқ келишилмаганлиги ва даъвогар олдиндан тўловсиз маҳсулотларни бериб юборганлигини инобатга олиб ҳисоблаганда талаб қилинган пенянинг 9707345 сўм қисми асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига биноан [СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш] маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 1941469 сўмгача камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Баён этилганларга кўра, жавобгар шартномавий мажбуриятини бажармаганлиги, шартнома шартларига кўра келишилган тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан 42 576 072,06 сўм қарздорлик, 1 941 469 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 1 045 668 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “Q YROQ G VX RI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “M RH M R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 42 576 072,06 сўм қарздорлик, 1 941 469 сўм пеня ва иш учун олдиндан тўлаб чиқилган 1 045 668 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Даъвогар томонидан ортиқча тўланган давлат божи суммаси унинг аризасига асосан қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов