Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1776 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d21e269c-d302-4ec9-99fe-d8e75349e13f Claim ID PDF Hash bc9801890b7286f7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1776-сонли иш Судья: И.Х.Жураев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2025 йил 10 декабрь Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Х.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг котиблигида, даъвогар – Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар - “ d l vl r k l j gi 2020” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 722 956 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Алижонов(ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ d l vl r k l j gi 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 722 956 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар даъво аризада кўрсатилган қарздорликни ва суд харажатларини тўлиқ қоплаб берганлигини маълум қилиб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тараф вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида” ги 200-сонли қарорининг 5-иловаси “Қурилиш –монтаж ишларини бошлаш учун объектни руйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламентининг 5бандида қурилиш объектини руйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади. –деб кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ги ПҚ-4586-сонли Қарорнинг 7бандида инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, ҳудудий инспекциялар фаолияти эса қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалардан шакллантирилувчи маблағлар ҳамда шартнома асосида бажариладиган ишлар ва хизматлардан тушадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилиши, 8-бандида давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади; 5 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади; 10 фоизи — Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади; 80 фоизи — ҳудудий инспекцияларнинг ихтиёрида қолдирилади. Шунингдек, ҳудудий инспекцияларнинг шаҳарсозлик соҳасида кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадининг: 15 фоизи — Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади; 85 фоизи — ҳудудий инспекцияларнинг ихтиёрида қолдирилади.–деб кўрсатиб ўтилган. Жавобгар - “ d l vl r k l j gi 2020” масъулияти чекланган жамияти 2024 йил 17 август куни Булоқбоши тумани Кўприкбоши МФЙ Дўстлик кўчасида 29-уйда мавжуд биноларни реконструкция қилиш ҳамда қўшимча бино-иншоот қуриш ишларини бошлаш учун Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига ариза билан мурожаат қилган ва мазкур ариза инспекция томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорининг 5-иловаси талаблари асосида бир кунлик муддат ичида кўриб чиқилиб, қурилиш монтаж ишлари давлат рўйхатига олинган. Қурилиш объектида давлат назорати учун қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоиз миқдорда ажратма 1 722 956 сўм ажратма шакллантирилиб, жавобгар - “ d l vl r k l j gi 2020” масъулияти чекланган жамиятига жавобгар йўлланган ва қурилиш объектида давлат назорати ўрнатилган. Юқорида қайд этилган 200-сонли Қарорнинг 5иловаси “Қурилиш – монтаж ишларини бошлаш учун объектни руйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламентининг 20-бандида ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт.-деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс(қарздор) бошқа шахс(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жавобгар - “ d l vl r k l j gi 2020” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 722 956 сўм инвойсда кўрсатилган маблағ бўйича тўлов амалга оширилмаган. Бу ҳақда даъвогар жавобгарга 10.10.2025 йилда 10/106-сонли талабнома юборган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 722 956 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Бироқ жавобгар суд муҳокамасида 1 722 956 сўм асосий қарзни ва суд харажатларини тўлиқ қоплаб берган, ушбу ҳолат даъвогар вакилининг судга тақдим этган 10.12.2025 йилдаги 02-03/3057-сонли маълумотномаси ва тўлов ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Шу асосга кўра суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвогар олдиндан 412 000 сўм давлат божи тўлаб судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ жавобгар 412 000 сўм давлат божини даъвогар ҳисоб-рақамига тўлаб берган, ушбу ҳолат даъвогар вакилининг судга тақдим этган 0202-сонли электрон тўлов ҳужжати билан ўз тасдиғини топган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, ҚАРОРҚИЛАДИ: даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи, судья И.Х.Жураев