← Назад
Решение #2836217 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 203-4 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 10 декабрь
4-1501-2503/21690-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг «ФФФФФФ» МЧЖ хорижий корхонаси манфаатида жавобгар
«ФФФФФФ» фермер хўжалигидан 3 796 146 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
«ФФФФФФ» МЧЖ хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «ФФФФФФ»
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан қайта
молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 3 796 146 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилинмади.
Иш ҳужжатларига қараганда, «ФФФФФФ» маъсулияти чекланган жамияти
хорижий корхонаси билан «ФФФФФФ» фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 03
апрель кунги 41-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларни
етказиб бериши ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиб, тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш бўйича
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 25 декабрь кунги 4-1501-2301/8807-сонли ҳал қилув қарори билан
даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 15 417 500
сўм асосий қарз, 1 387 575 сўм пеня ундирилган.
Шунга қарамасдан, жавобгар мазкур қарздорликни тўламасдан келаётганлиги,
уларни тўлашни бошқа тарзда кечиктирганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 3 796 146
сўм фоизни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилишни сўраб йўллаган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,
уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорининг 5-банди тўртинчи
хатбошисига кўра, пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз
шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш
ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин.
Ушбу Пленум қарорининг 7-бандига кўра, ФКнинг 327-моддасида назарда
тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд
шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт.
Пленум қарорининг 11-бандига кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик
ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш
табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига
асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни
ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан
3 796 146 сўм фоиз ундириш талабидан, юқорида таъкидланган суднинг ҳал қилув
қарори билан жавобгардан пеня ундирилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган
фоизни 1 520 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад
этишни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим.
Баён қилинганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 520 000 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ФФФФФФ» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига жавобгар
«ФФФФФФ»
фермер
хўжалигидан
1
520
000
сўм
фоиз
ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «ФФФФФФ» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Х.Жамолиддинов