← Назад
Решение #2836219 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2518/116284-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 10 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар “G ds nd s rvi s
im x” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ins f m li ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 44 700 000 сўм асосий қарз ва 4 470
000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили
Н.Қаюмов (2025 йил 11 сентябрдаги 01/25-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконферецалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“G ds nd s rvi s im x” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) ва “Ins f
m li ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 12 мартда 179-JZ-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга телефон маҳсулотларини
етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбурияти олган.
Шартноманинг умумий баҳоси 10 000 000 000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар томонидан жами 318 100 320 сўм миқдорида маҳсулотлар
жавобгарга етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи
тўлиқ тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 44 700 000 сўм асосий қарз ва 4 470 000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи
тўлиқ тўлаб берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганлиги, шу пайтга қадар қарздорлик тўланмаганлиги боис даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 12 мартда 179-JZ-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома
тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жами 318 100 320 сўм миқдоридаги
маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Ушбу ҳолат даъво аризасига илова
қилинган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топади.
Бироқ, жавобгар томонидан жами 273 399 020 сўм маҳсулотлар ҳақи
тўланган бўлсада, қолган 44 700 000 сўм маҳсулотлар ҳақи тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб
юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, жавобгар томонидан 44 700 000 сўм миқдоридаги маҳсулот даъвогарга
етказиб берилганлиги даъво аризасига илова қилинган шартнома, ҳисобварақфактуралар билан ўз исботини топганлиги сабабли даъвонинг асосий қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 6,5-бандига асосан жавобгардан 4
470 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат
қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек
жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 670 500 сўм
пеняни ундиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгардан 44 700 000 сўм асосий қарз, 670 500 сўм пеня,
олдиндан тўланган 983 400 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, жавобгардан 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ суд харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “G ds nd s rvi s im x” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар “Ins f m li ” масъулияти чекланган жамиятидан 44 700
000 сўм асосий қарз, 670 500 сўм пеня, олдиндан тўланган 983 400 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Ins f m li ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов