Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/238 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 77d2c536-3dbc-412f-bd6d-7f6056ef4568 Claim ID PDF Hash 1115b07b6515c882... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Тошмирзаевга жиноят кодексининг 168-моддаси Тошмирзаевга жиноят кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси збекистон Республикаси жиноят кодекси 168 code_article
тисодий процессуал кодексининг 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/238-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 10 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар“Муслима ясина фарм” масъулияти чекланган жамиятидан 200 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогарнинг вакиллари М.Файзирахманов (жамият раҳбари паспорт асосида), К.Тулашев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакиллари жамият раҳбари М.Мирзаева (паспорт асосида), адвокат Қ.Тўхтаев(ордер, ишончнома асосида) иштирокида, гувоҳ Д.Рахмонова (паспорт асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Муслима ясина фарм” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 200 000 000 сўм асосий қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрелдаги ажримига асосан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздордан 100 000 000 сўм ундириш талаби билдирилган. Шунингдек, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 апрелдаги ажримига асосан фуқаро Рахмонова Дилдора гувоҳ сифатида жалб қилинган. Аввалги суд мажлисида даъвогар жамият раҳбари ва унинг вакили кўрсатувлар беришиб, жавобгарга 2023 йил 22 ноябрдаги 706-сонли ҳисобварақфактура билан 200.0 млн.сўмлик дори маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар 100,0 млн.сўмлик товарларни қабул қилганлигини ва маҳсулот ҳақини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, қарздорликни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар жамият рахбари ва адвокат кўрсатувлар бериб, даъво талабига эътироз билдиришиб, муқаддам “Ed lv s st r m dik l” МЧЖда дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи диллер вазифасида ишловчи ўзига аввалдан таниш бўлган Рахмонова Дилдора 100,0 млн.сўмлик дори воситаларини етказиб беришни айтиб, мазкур воситаларни қабул қилиб олиш таклифини билдирганлигини, бироқ омборда дори маҳсулотлари етарли бўлгани учун сотиб олмаганлигини ва рад жавобини берганлигини, 2025 йил февраль ойида “Ed lv s st r m dik l” МЧЖ рахбари талабнома орқали 200,0 млн.сўмлик етказиб берилган дори воситаларни ҳақини тўлаб қўйиш ҳақида мурожаат этганлигини, бироқ дориларни қабул қилиб олмаганлиги учун эътироз билдирганлигини, натижада даъвогар иқтисодий судга қарздорликни ундириш ҳақида мурожаат этгач, адвокат ёллаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этганлигини, натижада тергов органларининг айблови билан ҳамда жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 2025 йил 28 июлдаги ҳукми билан Тошмирзаев Сарвар исмли фуқаро “Ed lv s st r m dik l” МЧЖ рахбарининг мулкларини фирибгарлик, алдаш йўли билан қўлга киритиб, Д.Рахмоновадан дориларни қабул қилиб, сўнг дориларни бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўз шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги ўз исботини топганлиги ва судланувчи С.Тошмирзаевга жиноят кодексининг 168-моддаси ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги, суднинг мазкур ҳукми билан дориларни қабул қилмаганлиги, даъвогарнинг олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўзнинг исботини тўлиқ топганлиги маълум бўлганлигини баён этиб, даъво аризани рад этишни, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Аввалги судда гувоҳ Рахмонова Дилдора кўрсатувлар бериб, муқаддам “Ed lv s st r m dik l” МЧЖда дори савдоси билан шуғулланувчи диллер вазифасида ишлаганлигини, 2023 йил сентябр ойида жамият рахбари М.Файзирахмонов унга жами 200,0 млн.сўмга тенг бўлган турли хил дори воситаларини омбордан олиб, 100,0 млн.сўмлик дориларни Жалақудуқ туманида жойлашган "Муслима Ясина" хусусий дорихонасига 100,0 млн.сўмлик дориларни аса Жалақудуқ тумани, Ёрқишлоқ МФЙда жойлашган "Райхон-фито" хусусий дорихоналарга етказиб беришни айтганлигини, шундан сўнг дориларни омбордан қабул қилиб олиб, йўловчи такси орқали Жалақудуқ туман марказида жойлашган "Муслима Ясина" хусусий дорихонасига олиб келиб дорихона рахбари М.Мирзаевага 100,0 млн.сўмлик дориларни қабул қилиб олиш кераклигини айтганида, дори воситаларини олмаслигини, маҳсулот етарли эканлигини айтиб, рад жавобини берганлигини, сўнг ўзи дориларни Жалақудуқ тумани, Ёрқишлоқ МФЙда жойлашган "Райхон-фито" хусусий дорихона рахбари Муаттар исмли аёлга қўнғироқ қилиб 100,0 млн.сўмлик дориларни олиб қолишни таклиф қилганлигини, мазкур дорихона хам дори воситаларини олмаслигини айтганлигини, натижада дориларни қаерга қўйишни билмасдан ўзига таниш бўлган фуқаро С.Тошмирзаевдан 200,0 млн.сўмлик дориларни Қўрғонтепа туманидаги дорихонасига бир кунга қўйиб туришини илтимос қилганлигини, ўша вақтда кун кеч бўлганлиги сабабли дориларни "Ed l w s st rt m di l" МЧЖга қайтариб юборишга улгурмаганлиги боис, С.Тошмирзаевдан дориларни 1 кунга сақлаб беришни илтимос қилганлигини, С.Тошмирзаев рози бўлиб дориларни олиб қолганлигини, ўзи жамият рахбари М.Файзирахмоновга "Муслима Ясина" ва "Райхон-фито" хусусий дорихона рахбарлари дориларни қабул қилмаганлигини айтганида, қайтган дори воситаларини олиб келмаслигини, иложини топиб бошқа дорихоналарга сотиб юборишни топшириқ берганлигини, эртаси куни С.Тошмирзаевнинг дорихонасига борганида дорихона ёпиқ бўлганлигини, С.Тошмирзаевга қўнғироқ қилиб дориларни олиб кетишни билдирганлигини, бироқ С.Тошмирзаев Андижон шахрида эканлиги, Самарқандга кетаётганлигини, дорихонага келмаслигини, 1-2 кунда қайтиб келишини, келганидан сўнг, дори воситаларини олиб кетишини маълум қилганлигини, орадан 2-3 кун ўтиб, С.Тошмирзаевдан дори воситаларини олиб кетишини айтганида, у турли бахоналар қилиб, маҳсулотларни қайтариб беришдан бош тортганлигини, унинг яшаш хонадонига борганида хам С.Тошмирзаевни топа олмаганлигини, кейинчалик тергов ва суд жараёнларида С.Тошмирзаев дориларни фирибгарлик йўли билан бошқа шахсларга сотиб юборганлиги ва "Ed l w s st rt m di l" МЧЖга зарар етказганлик холатлари ўз исботини топганлигидан хабар топганлигини, ҳақиқатдан ҳам маҳсулотларни "Муслима Ясина" МЧЖга етказиб бермаганлигини ва жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд эмаслигини баён этган. Суд, даъвогар, жавобгар вакилининг берган тушунтиришлари, гувоҳнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани рад этишни, суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 4 сентябрда №762-сонли “Дори маҳсулотларини олди-сотди” шартномаси тузилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга олдиндан 100 фоиз тўлов шарти билан дори маҳсулотлари(кейинги ўринларда матнда “Маҳсулот” деб номланади)ни етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаш ва маҳсулотни қабул қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан фуқаро Д.Рахмонова орқали 2023 йил 22 ноябрдаги №706-сонли ҳисобварақ-фактура билан, 31 турдаги жами 200 000 000 сўм қийматдаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги факти иш ҳужжатига илова қилинган, мазкур ҳисобварақ-фактура қабул қилувчи жавобгар томонидан рад этилган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 8 февралда №8-сонли қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномани юборган. Лекин талабномага жавобгар томонидан эътироз билдирилган ва маҳсулотларни қабул қилиб олинмаганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги билдирилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 200 000 000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраб судга мурожаат этган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрелдаги ажримига асосан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздордан 100 000 000 сўм ундириш талаби билдирилган. Суд мазкур холда даъво талабини жавобгардан 100 000 000 сўм ундириш сифатида муҳокама қилишни ва далилларга баҳо беришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Суд, даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини қуйидаги иш ҳужжатларига илова қилинган инкор этиб бўлмайдиган далилларга асосан рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Зеро, даъвогар жамият раҳбари М.Ш.Файзирахмоновнинг мазкур низо доирасидаги қарздорлик ҳолатлари ва бошқа контрагентлар билан шартномалар юзасидан қарздорликларни ундириш ҳақидаги аризалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилган ва низо доирасидаги жавобгар 100,0 млн.сўмга тенг улушдаги дори воситларининг пул маблағлари муқаддам фуқаро Тошмирзаев Сарварбек Умаржон ўғли томонидан фирибгарлик, алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, дориларни бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 2025 йил 28 июлдаги ҳукми билан ўз исботини топган ҳамда судланувчи Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукми қонуний кучида. Бундан ташқари, Жалақудуқ туман судининг 2025 йил 28 июлдаги судланувчи С.Тошмирзаевга оид ҳукмнинг асословчи қисмида (7-9 и.в) ҳамда Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг муқаддам суд мажлисида гувоҳ тариқасидаги кўрсатувлар берган Д.Рахмонова дори маҳсулотларини “Муслима ясина фарм” МЧЖга топширмаганлигини, жамият раҳбари М.Мирзаева дори воситаларини олиб қолмаганлиги каби тушунтиришлари билан жавобгар даъвогар олдида қарздорликлари мавжуд эмаслигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддаси, биринчи, тўртинчи қисми кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Суд, жавобгарнинг даъвогар олдида шартномавий муносабатлари юзасидан қарздорликлари мавжуд эмасликлари жиноят судининг қонуний кучга кирган ҳукми билан исботлангани боис даъво аризани рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси, биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, гарчи даъвогар даъво талаблари миқдорини камайтириш ҳақида ариза тақдим этган бўлса ҳам даъво талаби асоссиз эканлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат фойдасига 4 000 000 сўм давлат божи ундиришни, 37 500 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 386-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-186моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти манфаатидаги даъво аризаси рад этилсин. Даъвогар- “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1706-2501/238-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 10 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар“Муслима ясина фарм” масъулияти чекланган жамиятидан 200 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогарнинг вакиллари М.Файзирахманов (жамият раҳбари паспорт асосида), К.Тулашев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакиллари жамият раҳбари М.Мирзаева (паспорт асосида), адвокат Қ.Тўхтаев(ордер, ишончнома асосида) иштирокида, гувоҳ Д.Рахмонова (паспорт асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 386-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти манфаатидаги даъво аризаси рад этилсин. Даъвогар- “Ed lv s st r m dik l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев