← Назад
Решение #2836234 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9808-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “************”
МЧЖ манфаатида жавобгар “************” МЧЖ ҳисобидан 8 675 435 сўм
асосий қарз ва 4 337 717 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили А.Эшманов (ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “************” МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“************” МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
8 675 435 сўм асосий қарз ва 4 337 717 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Палата ва жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023-йил 1-октябрдаги
141-сонли нефт маҳсулотлари харид қилиш шартномаси тузилган бўлиб, мазкур
шартнома шартларига кўра, даъвогар “Сотувчи” харидорнинг буюртмасига
асосан бензин, сиқилган метан газ нефт маҳсулотлари жавобгар “Харидор”га
етказиб бериш, “Харидор” эса уни қабул қилиб олиш ва мазкур шартномада
белгиланган тартибда ва муддатда тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб
берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмасдан 8 675 435 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга иш
ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактурага асосан жами 8 675 435 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган товарлар учун
даъвогарга тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида жами 8 675 435 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Шу боисдан суд, даъвогарнинг 8 675 435 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартномага асосан жавобгар
ҳисобидан 4 337 717 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини
эътиборга олиб, пеня миқдорини 1 214 560 сўмга қадар камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “************” МЧЖ ҳисобидан:
даъвогар
“************”
МЧЖ
фойдасига
8 675 435 сўм асосий қарз ва 1 214 560 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта
харажати;
Республика бюжетига 412 000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров