← Назад
Решение #2836240 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 293 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1790-сонли иш
Судья: И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 10 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Х.Жураев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг котиблигида, даъвогар – Чет
эл капитали иштирокидаги АТБ “
K R NK”нинг жавобгар –
“ U
D
IN
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамияти
ва қўшимча жавобгарлар “S RD R K
R Z
L RI” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда “S L IDDIN F RZ NDL RI” масъулияти
чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда 3 393,30 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни банк вакили Ш.Атаханов(ишончнома асосида)
жавобгар раҳбари Ш.Азимбеков(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги АТБ “
K R NK” судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – “ U
D
IN
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар
“S RD R K
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
“S L IDDIN F RZ NDL RI” масъулияти чекланган жамиятлари
ҳисобидан солидар тартибда 3 393,30 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво
талабини қўллаб – қуввтлаб даъвони тўлиқ қаноталантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъвогарнинг даъвосини тан олиб, тез
кунларда қарздорликни бартараф этишни билдириб ўтди. Қушимча
жавобгарлар “S RD R K
R Z
L RI” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда “S L IDDIN F RZ NDL RI” масъулияти чекланган
жамиятлари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, суд мажлисида иштирок этишмади. Мазкур ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига асосан қўшимча жавобгарлар иштирокисиз, ишдаги мавджуд
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тараф вакилларининг
кўрсатмаларни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни ҳисобланган давлат божини
жавобгардан ундиришни лозим топди. Аниқланишича, Чет эл капитали
иштирокидаги АТБ “
K R NK” бош ишончномаси асосида ҳаракат
қилувчи ЧЭКИ “
K R NK” АТБ Амалиёт бошқармаси ва
“ U
D
IN
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2023 йил 4 январь куни 05103172/0604/01-сонли кредит шартномаси
тузилган ва унга кўра банк томонидан жамиятга 60 ой муддатга йиллик 9 фоиз
ва S FR ўзгарувчан устама тўлаш шарти билан тўқув ускуналари сотиб олиш
мақсадида 50 400 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. 2024
йил 26 сентябрда ва 2025 йил 21 майда кредит шартномасига қўшимча
келишувлар тузилган. Мазкур қўшимча келишувларга кўра кредит таъминоти
сифатида 2024 йил 19 сентябрь кунги 1-сонли кафиллик шартномасига асосан
“S RD R K
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамиятининг
600 000 000 сўмга ва 2025 йил 21 май кунги 2-сонли кафиллик шартномасига
асосан “S L IDDIN F RZ NDL RI” масъулияти чекланган жамиятининг
50 400 АҚШ долларига кафиллиги олинган. Тарафлар ўртасида тузилган
кредит шартноманинг 2-иловасида жавобгар кредит ва унга ҳисобланган
фоизларини ҳар ойнинг 20 санасигача график бўйича қайтариб бориш назарда
тутилган. Бироқ, жавобгар кредит шартнома шартларини бажармай график
бўйича 3 393,30 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит
қарздорлигини ўз муддатида тўламаган. Шунинг учун даъвогар судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 735-моддаси биринчи қисмига асосан қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт. Ушбу Кодекснинг 744-моддасида, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши
белгилаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар
бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан
баравар ҳажмда жавоб беради. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор
олдида солидар жавоб берадилар. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб
чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан кредит
қарздорлигини ундириш ҳақидаги талаби асосли. Юқорида қайд этилган
ҳолатлардан келиб чиқиб, суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ҳисобланган давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида” ги Қонуннинг 17-моддаси
саккизинчи қисмида мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда,
шунингдек молмулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини
нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда,
агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида
белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс
бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. – деб кўрсатиб ўтилган.
Даъвогар 2025 йил 26 ноябрь куни судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс
2025 йил 26 ноябрь кунига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 11
936,89 сўмни ташкил этган.( 3 393,30*11 936,89=40 505 448,8 – 2%=810 108,97)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар – Чет эл капитали иштирокидаги АТБ “
K R NK”
фойдасига жавобгар – “ U
D
IN
R Z
L RI”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “S RD R K
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “S L IDDIN
F RZ NDL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар
тартибда 3 393,30 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги, 41200 сўм
почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “ U
D
IN
R Z
L RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 810 108,97 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддатда Андижон вилоят
судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
И.Х.Жураев