← Назад
Решение #2836244 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 822 симв.
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8241-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожонов котиблигида, туман прокурорининг
катта ёрдамчиси А.Мусаевнинг ҳозирлигида, даъвогар вакили М.Маджитов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Я.Абдураҳмонов (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти
ҳудудий бошқармаси "T bii
Q zilm " m s'uli ti
h kl ng n j mi ti
манфаатида жавобгар "P t k r Tum n Y 'll rd n F d l nish K r n si" d vl t
mu ss s si ҳисобидан 47.416.800 сўм асосий қарз ва 8.421.500 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) "T bii Q zilm " m s'uli ti
h kl ng n j mi ti (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "P t k r Tum n Y 'll rd n
F d l nish K r n si" d vl t mu ss s si (кейинги ўринларда - жавобгар)
ҳисобидан 47.416.800 сўм асосий қарз ва 8.421.500 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 14.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва "P r k r tum n Iqtis di t
v
li B `limi" D vl t mu ss s si жалб қилинган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Бироқ, иш
ҳужжатларида ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриш ҳақида
илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида
ундириш сўралган 47.416.800 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби
юзасидан эътирози йўқлигини, ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан хизматлар
кўрсатилганлигини, даъвонинг 8.421.500 сўм пеня ундириш талаби юзасидан
жавобгарнинг бугунги кундаги моддий аҳволи яхши эмаслигини инобатга олиб,
пеняни камайтиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
"P r k r tum n Iqtis di t v
li B `limi" D vl t mu ss s si суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан ишни Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
ва "P r k r tum n Iqtis di t v
li B `limi" D vl t mu ss s si вакиллари
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришини, прокурорнинг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини
тинглаб, тақдим этилган далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 06.01.2020 йилда
1/ТХ-сонли, 05.02.2021 йилда 5/ТХ-сонли, 01.02.2022 йилда 7-К-сонли,
05.02.2021 йилда 8-К-сонли шартномалар тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 1.1-бандларига кўра
“бажарувчи” “буюртмачи” буюртмасига асосан автотранспорт ва машина
мехзанизмлар хизматларни кўрсатиш мабуриятини, буюртмачи эса ушбу
хизмат (ишлар)ни қабул қилиб, унинг ҳақини шартномада кўрсатилган муддат
ва нархларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар жавобгарга тегишли хизматларни бажарган.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан
бажарилган ишлар юзасидан электрон ҳисоб-фактуралар юборилган ва ушбу
ҳисоб-варақ фактуралар жавобгар томонидан тегишли тартибда қабул қилиб
олинган.
Бундан кўринади-ки, даъво талабида кўрсатилган шартномалар юзасидан
даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан тегишли
тартибда қабул қилинган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг шартномада келишилган ва шунга
кўра бажарилган ишлар учун жавобгардан 47.416.800 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади.
Ушбу ҳолат даъвогар томонидан жавобгарга хизматлар кўрсатилганлиги
даъвогар вакилларининг кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ишларни
бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда мазкур ҳужжатларни
асослантирувчи бошқа ҳужжатлар ҳамда электрон ҳисоб-варақ фактуралар
билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвонинг 47.416.800 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг
6.2-бандларига асосан жавобгардан пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.2-бандларига кўра
шартномада кўрсатилган хизматлар (ишлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,01 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашга келишилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномаларга кўра, даъвогар томонидан
хизматлар тўлиқ кўрсатилган бўлса-да, жавобгар томонидан кўрсатилган
хизматлар (ишлар) учун хизмат ҳақи белгиланган муддатда тўлаб
берилмаганлиги, яъни жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги сабабли даъво аризасида 8.421.500 сўм пеня
ундириш сўралган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги, яъни даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олган бўлса-да, унинг ҳақи белгиланган муддатларда
тўлаб берилмаганлиги ҳолати тарафларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, пеня
миқдорини кўпайишида даъвогарнинг ҳам қисман айби борлигини эътиборга
олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 1.179.010 сўмгача
камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатлари, яъни давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р қ и л а д и:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси "T bii Q zilm " m s'uli ti h kl ng n j mi ti манфаатида
жавобгар "P t k r Tum n Y 'll rd n F d l nish K r n si" d vl t mu ss s si
ҳисобидан 47.416.800 сўм асосий қарз ва 8.421.500 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "P t k r Tum n Y 'll rd n F d l nish K r n si" d vl t
mu ss s si ҳисобидан даъвогар "T bii Q zilm " m s'uli ti h kl ng n j mi ti
фойдасига 47.416.800 сўм асосий қарз, 1.179.010 сўм пеня ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "P t k r Tum n Y 'll rd n F d l nish K r n si" d vl t
mu ss s si ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1.116.766 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Хужаназаров