Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9804 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7eb86ecc-d189-488c-8af5-e95d16f6de16 Claim ID PDF Hash 3afb980dc1d7174b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Ушбу Кодекс 985-моддаси Ушбу Кодекс 985 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9804-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 10 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар “************” МЧЖ ХКнинг жавобгар “************” МЧЖ ҳисобидан 13 800 000 сўм асосий қарз ва 5 782 000 сўм пеня ҳамда 4 000 000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Джамалов (ишончнома, ордер асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “************” МЧЖ ХК (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “************” МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 13 800 000 сўм асосий қарз ва 5 782 000 сўм пеня ҳамда 4 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023-йил 19-июндаги К41-сонли шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар “Етказиб берувчи” маҳсулотни жавобгар “Харидор”га етказиб бериш, “Харидор” эса уни қабул қилиб олиш ва мазкур шартномада белгиланган тартибда ва муддатда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан 13 800 000 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга иш ҳужжатларидаги 19.06.2023 йилдаги 103-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами 13 800 000 сўмлик товарлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган товарлар учун даъвогарга тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 13 800 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Шу боисдан суд, даъвогарнинг 13 800 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартномага асосан жавобгар ҳисобидан 5 782 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 1 156 400 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 4 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни ҳам сўраган. ФК 14-моддаси нинг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ушбу Кодекс 985-моддасининг биринчи қисмига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Аниқланишича, даъвогар бузилган ҳуқуқларини химоя қилиш учун “F mid - rust” адвокатлик фирмаси билан шартнома тузилган бўлиб, кўрсатилиши белгиланган юридик ёрдам учун 4 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4 000 000 сўм етказилган зарарни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “************” МЧЖ ҳисобидан: даъвогар “************” МЧЖ ХК фойдасига 13 800 000 сўм асосий қарз, 1 156 400 сўм пеня, 4 000 000 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров