Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10220 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый Бағдод сохили
Source ID 65675ee5-18f5-43de-a50e-9564fb64147a Claim ID PDF Hash 27ac0c48ff7c31a0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 10 декабрь 4-1502-2501/10220-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 173 884 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан даъвогар вакили У.Муратов (ишончнома асосида)ни иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар-деб номланади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар-деб номланади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 25 173 884 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган бўлса-да, бироқ истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган, натижада жавобгар даъвогар олдида 25 173 884 сўм қарздорлик вужудга келишига йўл қўйган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мавжуд қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 25 173 884 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПК 118-моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 25 173 884 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 503 477,68 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 173 884 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 503 477,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 10 декабрь 4-1502-2501/10220-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 173 884 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан даъвогар вакили У.Муратов (ишончнома асосида)ни иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 173 884 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Бағдод сохили” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 503 477,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев