Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/9187 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Z min Br w r Ответчик / Подсудимый
Source ID 9bfbf45f-1e32-4e76-8dcf-4534ad74e5fc Claim ID PDF Hash ef0f843b9af81c8e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
бандига биноан ФКнинг 326-моддаси бандига биноан ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 118 символов
4-1901-2504/9187-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 10 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Z min Br w r » масъулияти чекланган жамияти кўшма корхонасини манфаатида жавобгар – «Z binis G ld n W t rs» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата) «Z min Br w r » масъулияти чекланган жамияти кўшма корхонаси (бундан буён матнда - даъвогар)нинг манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Z binis G ld n W t rs» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 7261700 сўм асосий қарз, 1294700 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва «Z min Br w r » масъулияти чекланган жамияти кўшма корхонаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади, эътироз билдирмаган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 27.01.2025 йилда В-75/62-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) электрон шаклда имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга шартноманинг 1.2-бандида келишилган тартибда маҳсулот номи ва миқдори ҳисобварақ фактурада кўрсатилган махсулотларини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун 500000 сўм тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 3.1-бандига биноан етказиб берилган маҳсулот 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг етказиб берилиши белгиланган. Шартномага асосан тарафлар ўртасида 24.04.2025 йилда тузилган электрон ҳисоб-фактураларга биноан жами 27997200 сўмлик алкогол ичимлик маҳсулотлари жавобгарга етказиб берилган. Бироқ, олинган маҳсулот учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмасдан қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга 04.07.2025 йилда юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 7.3-бандига асосан даъвогар жавобгардан асосий қарз тўлови кечиктирилганлиги учун тўлов кечиктирилган кунлар учун пеня ундиришни сўраган. Даъво талаблари асослидир. Даъвогарнинг судга юборган хатига кўра 9 декабр ҳолатида жавобгарнинг 1700000 сўм қарздорлиги қолган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига биноан [СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш] маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 258940 сўмгача камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Баён этилганларга кўра, жавобгар шартномавий мажбуриятини бажармаганлиги, шартнома шартларига кўра келишилган тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1700000 сўм асосий қарз, 258940 сўм пеня ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи ундиришни, иш учун суд депозитига ундириладиган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда Олий суд депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. «Z min Br w r » масъулияти чекланган жамияти кўшма корхонаси фойдасига «Z binis G ld n W t rs» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1700000 сўм асосий қарз, 258940 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «Z binis G ld n W t rs» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. «Z binis G ld n W t rs» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103000 сўм давлат божи ундирилсин. «Z binis G ld n W t rs» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Термиз туманлараро иқтисодий судининг депозитига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов