Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8711 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ҚҚҚ
Source ID fa57559f-0413-49c1-b55b-cc7600d5f24e Claim ID PDF Hash e06fb6c7632d0100... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 29-моддаси онуни 29 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/8711-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А. Шокиров Апелляция инстанцияда маърузачи судья А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 декабрь Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаев раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фффнинг жавобгар “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамиятидан 538 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар вакиллари Х.Иминов ва Я.Шерматов (ишончнома асосида) жавобгар раҳбари М.Тошматова иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Ффф (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 538 000 000 сўм ундиришни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 538 000 000 сўм ҳамда тўланган 10 775 229 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари жами 548 816 429 сўм ундириш белгиланган. Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, тарафлар ўртасидаги битим 2024 йил 10 июнь кунидан бир томонлама бекор қилинганлиги тўғрисида ҳеч қандай сана, чиқиш рақамисиз ва имзоланмаган 1 ҳолда келишув битимини бекор қилиш ҳақида битим тақдим этганлиги, шу кундан бошлаб насос станцияларидан Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси фойдаланиб келганлиги, лекин жавобгарнинг ҳисобрақамига пул маблағлари келиб тушганлиги, жавобгар илтимосномасини рад қилганлиги ҳақида хабардор қилмасдан қарор қабул қилганлиги, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.1 ва 8.1 бандларини тўлиқ бажарилмаганлиги, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз тўсқинлик қилинаётганлиги ҳақида важлар келтирган. даъвогар Ффф (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 538 000 000 сўм ундиришни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 538 000 000 сўм ҳамда тўланган 10 775 229 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари жами 548 816 429 сўм ундириш белгиланган. Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, тарафлар ўртасидаги битим 2024 йил 10 июнь кунидан бир томонлама бекор қилинганлиги тўғрисида ҳеч қандай сана, чиқиш рақамисиз ва имзоланмаган ҳолда келишув битимини бекор қилиш ҳақида битим тақдим этганлиги, шу кундан бошлаб насос станцияларидан Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси фойдаланиб келганлиги, лекин жавобгарнинг ҳисобрақамига пул маблағлари келиб тушганлиги, жавобгар илтимосномасини рад қилганлиги ҳақида хабардор қилмасдан қарор қабул қилганлиги, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.1 ва 8.1 бандларини тўлиқ бажарилмаганлиги, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз тўсқинлик қилинаётганлиги ҳақида важлар келтирган. Суд мажлисида жавобгар рахбари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, битим бўйича низо тафтиш Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўрилаётганлигини билдирди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикояти асоссиз эканлигини, уни қаноатлантиришни рад қилишни, ўзаро тузилган битимни бекор бўлмаган деб эътироф этган ҳолда даъвогар ўз зиммасига олган битим юзасидан келиб чиққан мажбуриятларни асл ҳолича бажариш мажбуриятини юклашни сўраб ёзган ёзган даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 февралда ҳал 2 қилув қарори қабул қилинганлигини, ҳал қилув қарори қонуний кучда эканлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йилда Наманган вилояти, Поп туманидаги “Санг-1” ва “Санг-2” насос станцияларини давлатхусусий шериклик (ДХШ) асосида бошқарувга бериш тўғрисида битим тузилган. Ушбу битим Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2023 йил 13 декабрда ДХШ/417-2023, ДХШ/418-2023 -сонли рақамлар билан рўйхатга олинган. Мазкур битимнинг 1.1-бандида ДХШ асосида Наманган вилояти, Чуст туманидаги насос станцияларидан фойдаланиш мобайнида молиялаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш, модернизациялаш, таъмирлаш ва тиклаш ишларни олиб бориш ва бошқариш белгиланган. Битимнинг 2.1-бандида, Наманган вилояти, Чуст туманидаги “K nguls ” насос станцияларини бошқариш, қуриш ва реконструкция қилиш, модернизациялаш, таъмирлаш ва тиклаш, сақлаш ҳамда унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг умумий қиймати “Санг-1” насос станциясиники 28 969 900 000 сўм, “Санг-2” насос станциясиники 7 707 100 000 сўм қилиб белгиланган. Поп туманидаги насос станцияларни ДХШ асосида қуриш ва реконструкция қилиш, модернизациялаш, таъмирлаш ва тиклаш, сақлаш ҳамда унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар мазкур битимга асосан 1-иловасидаги молиялаштириш графигига мувофиқ 10 йил муддатга давлат шериги томонидан молиялаштириш кўрсатилган. Хусусий инвестор томонидан киритиладиган маблағларни (жалб қилинадиган кредитлар ва фоизлар) қайтариш ва унинг оладиган соф фойдаси-инвестор томонидан объектда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида электр энергияси сарфини камайтириш, иш ҳақи ва бошқа харажатларни оптималлаштириш ҳисобига иқтисод қилинадиган бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантириш келишилган. Шунингдек, битимнинг 2.5-бандида, хусусий шерик насос станциясини сақлаш, реконструкция ва модернизация қилиш билан боғлиқ ишлар ва иш фаолиятида объектларни сифатли сақлаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган. Амалга ошириладиган давлат-хусусий шеркилак шартлари асосида 3 бошқариш лойиҳаси самарадорлик (K I) кўрсаткиялари 3-иловага мувофиқ белгиланган. Давлат-хусусий шериги битимнинг 4.1-бандини 3-хатбошида (абзац) назарда тутилган шартларга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим шартларини бажарилишини назорат қилиш ва ДХШ лойиҳаларини амалга оширилиши натижаларини баҳолашни амалга ошириши, битимнинг 4.4. бандини 1- ва 2хатбошларига асосан эса хусусий шерик ДХШ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва битим талабларига риоя этиши, ДХШ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва битимда назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олиши шартлиги назарда тутилган. Битим 9.1-бандига асосан, ДХШ битими тарафлари битимда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганда битимда ва қонунларда назарда тутилган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган. Битим 2.1-банди талаблари асосида ушбу насос станциясини ДХШ асосида эксплуатация қилиш, яъни насос орқали суғориладиган ерларга сув чиқариб бериш ҳаражати учун давлат шериги томонидан, насос станциясига электр энергия ҳаражатлари учун 1 546 968 000 сўм, иш ҳақи учун 178 101 000 сўм бюджет маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан 977 009 000 сўм, иш ҳақи учун 178.101.000 сўм маблағ сарфланиб, қолган 538.000.000 сўм пул ҳаражат қилинмай жавобгар ихтиёрида қолган. “Давлат хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни 29-моддасига мувофиқ, битимлар бир томонлама бекор қилинган. Жавобгарга ҳисоб рақамида қолган маблағларни қайтариши тўғрисида талабнома юборилган, бироқ натижа бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 538 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг тўхтами тўғри бўлган деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга кўра шикоятда келтирилган важларга қўшилмасликни лозим топди: Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 8.1-бандида зарур ҳолларда битмини хусусий шерик бажаришдан тўлиқ ёки қисман бир томонлама бош тортса ёки бажармаган тақдирда бундай ҳолда ДХШ тўғрисидаги битим 4 хусусий шерикни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бир томонлама бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган; даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 10 июнга қадар битмини бекор қилиш ҳақидаги шартнома лойиҳасини имзолаб беришни таклиф берилган. 2024 йил 3 августда Ффф 08/46-2-16194-сонли хат билан тарафлар ўртасида тузилган битим ДХШ лойиҳалари реестрида бекор бўлган лойиҳалар деб эътироф этилганлигини билдирилган; 2024 йил июль ойидан насос станциялари даъвогар ихтиёрига ўтказилиб, у томонидан тассарруф этиш бошланган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг ҳисоб рақамида сарф этилмаган 538 000 000 сўм пул маблағини асоссиз сақлаб турилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган 5 387 615 сўм давлат божи, 41 200 суд почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 279, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилди: Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 5 387 615 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. 5 Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов А.Иномов 6