Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12214 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5bb1a443-b724-4733-92ad-348d3aaece29 Claim ID PDF Hash 04546441b47de968... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
оролик кодексининг 744-моддаси оролик кодекси 744 code_article
оролик кодексининг 734-моддаси оролик кодекси 734 code_article
оролик кодексининг 736-моддаси оролик кодекси 736 code_article
шунингдек ИПКнинг 118-моддаси шунингдек ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12214-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10 - декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Кадиров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Даъвогар номининг АТ Даъвогар номи манфаатида, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан 48333333 сўм асосий кредит қарзи, 1661208 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5117610 сўм кредит фоизи ва 1217953 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар АТ Даъвогар номи Қўқон ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш маркази ва жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ўртасида 06.03.2025 йил куни 092Y000151-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 36 ой муддатга 6 ой имтиёзли даври билан 25 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга тикувчилик фаолиятини бошлаш мақсадида, тикув машиналарни ва трикотаж матоларини сотиб олиш учун 50000000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Кредит шартномасига асосан, тўлов графиги бўйича белгиланган санада кредит тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, жавобгар тўлов графигига риоя қилмасдан муддати ўтган кредит қарзига йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга кредит қарзларини тўлаш тўғрисида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Даъвогар номи АТ Даъвогар номи манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан 48333333 сўм асосий кредит қарзи, 1661208 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5117610 сўм кредит фоизи ва 1217953 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, судга даъво аризаси тақдим қилинганидан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, судга тақдим қилинган ва ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқоролик кодексининг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Фуқоролик кодексининг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фуқоролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар АТ Даъвогар номи Қўқон универсал банк хизматлари офиси ва жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ўртасида кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу кредит шартномасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 50000000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Кредитни қайтариш жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтариши белгиланган бўлсада, жавобгар график бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмай келган. Натижада, даъво аризаси тақдим этилган кун ҳолатига, жавобгарнинг 48333333 сўм асосий кредит қарзи, 1661208 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5117610 сўм кредит фоиз қарзини ташкил қилган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий кредит қарзи, муддати ўтган ва муддати келмаган фоиз қарзи ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, кредит шартномасининг 5.1-бандига асосан, 1217953 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.1-бандида, қарздор томонидан белгиланган муддат ичида ўз мажбуриятларини бажарилиши ёки лозим даражада бажарилиши кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар кредит қарзи ва фоизларини шартномага асосан, белгиланган муддатларда тўламасдан муддати ўтган кредит ва фоиз қарзига йўл қўйган. Бундай ҳолда, суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар, далиллар ва даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар АТ Даъвогар номи фойдасига, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан 48333333 сўм асосий кредит қарзи, 1661208 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5117610 сўм кредит фоизи, 1217953 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1126602,08 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 382, 383, 384, 734, 736, 744моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТ Даъвогар номи фойдасига, жавобгар “Мустаҳкам давр қурилиш-таъмир”МЧЖ ҳисобидан 48333333 сўм асосий кредит қарзи, 1661208 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5117610 сўм кредит фоизи, 1217953 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1126602,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова