Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2501/2933 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bce25d10-ced8-4d82-91ab-2c87776e7b9c Claim ID PDF Hash 263813379e33ff84... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 8-моддаси ФКнинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддаси бандининг биринчи хатбошисида ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2933-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 10 декабрь Қўрғонтепа т манлараро иқтисодий с ди, с дья У.М.Б з рходжаев раислигида, с дья ёрдамчиси Я.М.Абд рахмоновнинг с д мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Респ бликаси бошқармасининг даъвогар- “Ellikq l d nim” масъ лияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар- “F bri r ” масъ лияти чекланган жамиятидан 68 319 380,72 сўм асосий қарз, 34 159 690,3 сўм пеня ндириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили- Ғ.Камалов (01.01.2025 йилдаги №01/01-02-сонли ишончнома ва паспорт асосида) иштирокида, жавобгар жамият раҳбари- Б.Набиев (паспорт асосида) қатнаш вида, с д биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ с д мажлисида кўриб чиқиб, қ йидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “Ellikq l d nim” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “F bri r ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 68 319 380,72 сўм асосий қарз, 34 159 690,3 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида олди-сотди шартномаси тузилганлигини, унга кўра жамият томонидан ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга 841 319 380,72 сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан тўловлар лозим даражада амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик ҳосил бўлганлигини, жавобгар суд кунига қадар қарздорликни тўламаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари даъво талаблари бўйича ўз фикрларини билдириб, ҳақиқатдан тўқимачилик матолари етказиб берилганлигини, тўловлар амалга оширилганлигини, қолган тўловларни ҳам тўлаб беришини маълум қилиб, даъвонинг пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга асосан, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан ҳамда тарафларнинг тушунтиришларидан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электрон тартибда тузилган 2025 йил 30 январдаги №FABRI -сонли “Олди-сотди шартномаси”га мувофиқ даъвогар жавобгарга тўқимачилик маҳсулот(матнда “товар” деб юритилади)ларни етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий суммаси 5 000 000 000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар жавобгарга шартномага асосан 2025 йил 15 февралдаги №f bri -1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 79 265 047,68 сўмлик, 2025 йил 18 февралдаги №f bri -2-сонли ҳисобварақ-фактура билан 127 904 256,48 сўмлик, 2025 йил 22 февралдаги №f bri -3-сонли ҳисобварақ-фактура билан 126 397 784,24 сўмлик, 2025 йил 27 февралдаги №f bri -4-сонли ҳисобварақ-фактура билан 187 488 348,32 сўмлик, 2025 йил 17 мартдаги №f bri -5-сонли ҳисобварақфактура билан 75 347 606,88 сўмлик, 2025 йил 20 мартдаги №f bri -6-сонли ҳисобварақ-фактура билан 116 851 178,08 сўмлик, 2025 йил 26 мартдаги №f bri -7сонли ҳисобварақ-фактура билан 41 942 919,20 сўмлик, 2025 йил 27 мартдаги №f bri -8-сонли ҳисобварақ-фактура билан 43 140 100,64 сўмлик, 2025 йил 28 майдаги №f bri -9-сонли ҳисобварақ-фактура билан 42 982 139,20 сўмлик, жами 841 319 380,72‬ сўмлик товарлар етказиб берилган ҳамда 2025 йил 30 январда №1сонли, 2025 йил 5 февралда №2-сонли товар спецификацияси электрон тартибда расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан ушбу товарлар қабул қилинган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга тўқимачилик маҳсулотлари сотилганлиги ва топширилганлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан юқоридаги ҳисобварақ-фактуралар, тарафлар томонидан электон тартибда тасдиқланган солиштирма далолатнома, №1 ва 2-сонли товар спецификацияси ҳамда тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар томонидан етказиб берилган товар(тўқимачилик маҳсулотлари)лар учун даъвогарга тўловлар лозим даражада амалга оширилмаганлигини натижасида 68 319 380,72 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга қилинган мурожаатга жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган. ФКнинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари бошқа шахсга зарар етказиш натижасида, 234-моддасига асосан асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Келтириб ўтилганларни инобатга олиб, суд даъво талабининг 68 319 380,72 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўланмай қолган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Даъвогар шартноманинг 7.3-бандига мувофиқ тўлов муддати ўтган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда 34 159 690,3 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра, даъво аризасидаги 34 159 690,3 сўм пеня ундириш талаби ҳам асослидир. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандининг иккинчи жумласида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида, 4-бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, шунингдек даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, тарафларнинг мулкий аҳволини ва уларнинг манфаатларини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 34 159 690,3 сўм пенянинг 6 832 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 2 049 582 сўм давлат божи ҳамда Олий суднинг тегишли ҳисоб рақамига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ФКнинг 8, 234, 236, 386, 419-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- “F bri r ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Ellikq l d nim” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 68 319 380,72 сўм асосий қарз, 6 832 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 049 582 сўм давлат божи; - Олий суднинг тегишли ҳисоб-рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмин қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1705-2501/2933-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 10 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар“Ellikq l d nim” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар- “F bri r ” масъулияти чекланган жамиятидан 68 319 380,72 сўм асосий қарз, 34 159 690,3 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили- Ғ.Камалов (01.01.2025 йилдаги №01/01-02-сонли ишончнома ва паспорт асосида) иштирокида, жавобгар жамият раҳбари- Б.Набиев (паспорт асосида) қатнашувида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 386, 419-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- “F bri r ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Ellikq l d nim” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 68 319 380,72 сўм асосий қарз, 6 832 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 049 582 сўм давлат божи; - Олий суднинг тегишли ҳисоб-рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмин қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев