Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9339 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение F rg Ответчик / Подсудимый F rg
Source ID ea4f26d8-4e18-490f-b380-291c8b04f89f Claim ID PDF Hash 211abb8e698fc00f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9339-сонли иш Судья:С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг котиблигида, даъвогар вакили Д.Ибрагимов (2025 йил 20 январдаги 32-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 553 334 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 553 334 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг ўтказиладиган вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада жавобгар вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадарли жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогарнинг суд мажлисида берган кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 24 мартда 13-сонли лизинг (молиявий ижара) шартномаси тузилган 1 бўлиб, унга кўра даъвогар лизинг объектини мулкчилигига сотиб олиш ва уни жавобгарга тадбиркорлик мақсадлари учун вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга, шартнома билан белгиланган муддатга ва шартларда ҳақ эвазига бериш мажбуриятини, жавобгар эса лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Лизинг объекти бўлиб, тўрт дона, 2014 йилда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, давлат рақами 40 198 F , 40 204 F , 40 206 F , 40 208 F бўлган “F t n 1088” русумли автотранспорт воситаси ҳисобланган. Лизинг шартномасининг умумий миқдори 1 358 600 000 сўмни ташкил қилиб, 36 ой муддатга йиллик ставкаси 28 фоизни ташкил қилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан лозим даражада бажарилиб, лизинг объекти техник соз холатда топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида 2025 йил 11 ноябрь ҳолатига 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 553 334 сўм пенядан қарздорлиги ҳосил бўлган. Даъвогар лизинг тўловларини тўлаш, акс ҳолда судга мурожаат қилиши ҳақидаги талабнома ва огохлантириш хатлари жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан иқтисодий судига мурожаат қилган. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Лизинг шартномасининг 18.1.1-бандига кўра, лизинг олувчининг лизинг объектидан қандай шароитларда фойдаланаётганлиги ва уни белгиланган мақсадга мувофиқ ишлатаётганлиги, лизинг шартномаси шартларига ҳамда ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат қилиш, лизинг олувчининг розилиги билан лизинг объекти ва уни сотувчисини танлаш, қонун ҳужжатларида ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини танлаб олиш, лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда, барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёҳуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Шунингдек, даъвогар даъво талабида муддати ўтган 69 166 755 асосий қарз, 553 334 сўм пеняни ундиришни сўраган. ФКнинг 597-моддаси тўртинчи қисмига кўра, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари 2 нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг олтинчи банди 3 хатбошисига кўра, судларга тушунтирилсинки, лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш, ҳам гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Мазкур ҳолатда даъво талабининг 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарздорлигини ундириш талаби асосли ҳисобланади. Шу билан бирга даъвогар даъво аризасида 553 334 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб ушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 276 667 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади, бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 276 667 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 394 401,78‬ сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 261, 263, 333, 384, 587, 590, 597-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосан ҚАРОР Қ И Л А Д И: 3 Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 276 667 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 394 401,78 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов 4 ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг котиблигида, даъвогар вакили Д.Ибрагимов (2025 йил 20 январдаги 32-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 553 334 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 261, 263, 333, 384, 587, 590, 597-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосан ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 69 166 755 сўм муддати ўтган асосий қарз, 276 667 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «F rg’ n t z lik s nit r s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 394 401,78 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов 5