Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2272 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e37f748-c9db-4845-a404-4b016b2f8eeb Claim ID PDF Hash 337c2d7c6c48b4e3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 29-моддаси онуни 29 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онун 40-моддаси онун 40 law
онуни 43-моддаси онуни 43 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 138 символов
4-2302-2503/2272-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 10 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Аманиязов раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котибалигида, даъвогар вакили ХХ, адвокати ХХ ҳамда жавобгар ХХ ХХларнинг иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгарлар ХХ, ХХ ҳамда ХХга нисбатан 2020 йил 26-март куни тузилган KSh№ 024209 QR-сонли гаров шартномасини бекор қилиб, жавобгарга гаровдаги мулкларни гаровдан чиқариш тўғрисида мажбурият юклашни сўраган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ХХ, ХХ ҳамда ХХга нисбатан 2020 йил 26-март куни тузилган KSh№ 024209 QR-сонли гаров шартномасини бекор қилиб, жавобгарга гаровдаги мулкларни гаровдан чиқариш тўғрисида мажбурият юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 ноябрдаги ажрими билан Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлими ҳамда 2025 йил 2 декабрдаги ажрими билан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар даъвонинг асосига қўшимча киритиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъвонинг асосига қўшимча киритиш тўғрисидаги аризаси суднинг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисисда иштирок этган даъвогар вакиллари қарздорликни гаров мулкига қаратиш ҳақида суд қарори қабул қилинганлигини, ижро жараёнида гаров мулки сотилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ундирувчига гаров мулкини ўзида қолдириш таклиф қилинганлигини, ундирувчи банк гаров мулкини ўзига олишдан воз кечганлигини, шу муносабат билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуни 40-модда биринчи қисмининг 4-бандига асосан тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида” ги Қонуни 29-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзига олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади деб белгиланганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисисда иштирок этган жавобгар ХХ Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида” ги Қонуни 29-моддасида гаров билан таъминланган мажбуриятни суддан ташқари тартибда қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни қабул қилиш назарда тутилганлигини, гаров нарсасини ўзига олиб қолиш учун вақт талаб қилинишини, ҳозирда ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг 27-моддасига асосан такроран ижрога топширилиб, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ижро ишини юритиш қўзғатилганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан, жавобгарХХ ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, ХХ ҳамдаХХ ўртасида 2020 йил 19-март куни 347-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан 2020 йил 26-март куни тузилган KSh№ 024209 QR-сонли ипотека шартномаси билан даъвогарга тегишли Элликқалъа тумани, Энергетика кўчасида жойлашган умумий ер майдони 4496 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 469,42 кв.м бўлган 22 хонадан иборат маъмурий бино, нон пишириш иморати, омборхона, бостирма, қаровулхона, омборхона-2 иморатлари кредит таъминоти сифатида гаровга қабул қилинган. ХХ томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли ХХ кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори биланХХ ҳисобидан ХХ фойдасига 401 961 000 сўм асосий қарзи ва 44 335 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга тақдим этилган, даъвогарга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратиш белгиланган. Ижро ҳаракатлари жараёнида, МИБ томонидан гаров мулки белгиланган тартибда 2024 йил 10 октябрда ва электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Шунингдек, 2024 йилнинг 21 октябрида ўтказилган электрон онлайн аукцион савдоларда ушбу мулклар сотилмаганлиги сабабли 2024 йил 25 октябрда МИБ томонидан гаров мулки баҳоси 10 фоизга арзонлаштирилиб, яъни 922 500 000 сўмда таклиф қилиниб, бу ҳақда 5 кунлик муддат ичида муносабат билдирилиши сўралган. Ушбу таклиф хати юзасидан ХХ томонидан 2024 йил 26 октябрда 01/210-сонли хат билан МИБ га мурожаат қилиниб, унда мол-мулкни балансга олиш учун муддат беришни ва ижро ҳужжатини қайтармай туришни сўраган. Натижада, МИБ давлат ижрочиси томонидан 2025 йил 3 январда “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 4-банди билан ижро ҳаракатлари тамомланиб, ижро ҳужжати ижросиз қайтарилган. Шундан сўнг, даъвогар ХХ ҳамдаХХга 27 октябрь 2025 йил ва 28 октябрь 2025 йилда тарафлар ўртасида 2020 йил 26 мартда тузилган ипотека шартномасини бекор қилиш юзасидан таклиф хатлари билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг таклиф хатларига муносабат билдирилмаган. Шундан сўнг даъвогар юқоридаги даъво талабларии билан судга мурожаат қилган. ФК 281-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзига олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади. ФК 283-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши кераклиги белгиланган. “Ипотека тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддаси олтинчи қисмига биноан агар ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилади. Суд юқоридагиларга асосан, гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаганлиги сабабли ипотека (гаров) бекор бўлиши белгиланганлигини ва ва бундай ҳолатда шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этиш талаб этилмаслиги сабабли даъвонинг 2020 йил 26-март куни тузилган KSh№ 024209 QR-сонли гаров шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Шунингдек, суд юқоридаги қонун талабларига биноан ипотека (гаров) бекор бўлганлиги сабабли даъвонинг жавобгарга гаровдаги мулкларни гаровдан чиқариш тўғрисида мажбурият юклашни сўраган талаби қаноатлантиришни ва даъвонинг ХХга нисбатан берилган қисми бўйича иш юритишни тугатиишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сон Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорлари 2-бандининг “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогардан даъвонинг қаноатлантириш рад қилинган қисми бўйича республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128-129, 170, 176, 179-моддаларини кўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХнинг жавобгарлар ХХ, ХХ ҳамда ХХга нисбатан 2020 йил 26-март куни тузилган KSh№ 024209 QR-сонли гаров шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг жавобгарга гаровдаги мулкларни гаровдан чиқариш тўғрисидги мажбурият юклаш талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ га даъвогар ХХга тегишли Элликқалъа тумани, Энергетика кўчасида жойлашган умумий ер майдони 4496 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 469,42 кв.м бўлган 22 хонадан иборат маъмурий бино, нон пишириш иморати, омборхона, бостирма, қаровулхона, омборхона-2 иморатларини гаровдан чиқариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг ХХга нисбатан берилган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ХХдан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов