← Назад
Решение #2836303 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 353 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2502/9353-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармасининг “HA ZA E O ART TEKSTIL” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида, жавобгар — “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки ҳисобидан 2023 йил 24 февраль куни тузилган 1943-сонли кредит
шартномасининг 3.5, 10.3—10.6—бандларига риоя қилмасдан тегишли суд
қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб қолинган 32 778 412 сўм маблағни
қайтариш ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни,
тарафлардан даъвогар вакили Ф.Хожибоев (2025 йил 7 январь кунидаги 3-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Р.Нуритдинов (2025 йил 13 март
кунидаги 03-19/162-сонли ишончнома асосида), Х.Каримов (2025 йил 17 апрель
кунидаги 03/161-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман
судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга “HA ZA
E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 2023 йил 24 февраль куни тузилган 1943-сонли кредит
шартномасининг 3.5, 10.3—10.6—бандларига риоя қилмасдан тегишли суд
қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб қолинган 32 778 412 сўм маблағни
қайтаришни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъво талабларини қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида кредит
шартномаси тузилганлигини, жавобгар томонидан суднинг қарорисиз асоссиз
равишда пеня ҳисоблаб, ҳисоб рақамидан ушлаб қолинганлигини билдириб,
даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили Х.Каримов суд мажлисида даъво аризасига ўз
эътирозларини баён этиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
3.7-бандида қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарз, фоиз тўлови,
жарима ва пенялар ўз вақтида тўланмаганида қарз олувчининг ҳисоб
рақамларига керакли суммани ундириш учун акцептсиз тартибда ундириш учун
тўлов талабномалари қўйиш ҳуқуқига эга бўлганлигини, банк шу ҳуқуқдан
фойдаланган ҳолда даъвогар ҳисобидан пеня ундирганлигини, даъвогар
томонидан шартнома тузилишида ёки тузилганидан сўнг шартноманинг мазкур
бандига ўз эътирозларини билдирмаганлигини, шартнома тарафлар ўртасида ўз
ҳоҳишларига кўра, эркин тузилганлигини таъкидлаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили Р.Нуритдинов даъво аризаси бўйича,
Х.Каримовнинг тушунтиришларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
24 февраль куни 1943-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур
шартномага кўра, жавобгар томонидан даъвогарга қишлоқ хўжалиги
техникаларини сотиб олиш мақсади учун 1 795 800 000 сўмлик кредит маблағи
ажратилган.
Жавобгар томонидан шартноманинг 3.5, 10.3 ва 10.6-бандларига зид
равишда даъвогар ҳисобидан даъвогарнинг мажбурият бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги учун айби бор ёки йўқлиги исботланмасдан,
дастлаб муддати ўтган фоиз ва асосий қарз суммаларини ушлаб қолиш
чораларини кўрилмасдан 32 778 412 сўм пеня асоссиз равишда ундириб
олинган.
Даъвогар жавобгарнинг ушбу хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, палата
орқали судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан 2023 йил 24
февраль куни тузилган 1943-сонли кредит шартномасининг 3.5, 10.3—10.6—
бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб
қолинган 32 778 412 сўм маблағни қайтаришни ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар даъво талабига асос сифатида тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.5, 10.3 ва 10.6-бандларини баён этган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур кредит шартномасининг 3.5-бандига
кўра, мазкур шартнома шартларига асосан ҳисобланган фоиз, комиссия ва
бошқа тўловлар мемориал ордер орқали қуйидаги кетма-кетликда “Қарз
олувчи”нинг ҳисобварағидан ундириб олинади (картотека 2 қарздорлиги
мавжуд бўлмаган ҳолларда):
а) банк чиқимлари(ташкиллаштириш комиссия, почта, суд ҳаражатлари ва
бошқалар);
б) кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизлар, комиссия тўловлари ва
пенялар;
в) кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзлар;
г) муддатли фоизлар комиссия тўловлари;
д) кредит бўйича муддатли қарзлар.
Шартноманинг 10.3-бандида тўлов ҳужжатларига асосан кредит суммаси
ўз муддатида ўтказиб берилмаганда, банк қарз олувчига кечиктирилган ҳар бир
кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига 0,5 фоиз миқдорида пеня
тўлашлиги, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган
сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 10.6-бандида шартнома бўйича юзага
келадиган низолар қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси судлари
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Бироқ, шартноманинг 3.7-бандида, қарз олувчи томонидан кредит бўйича
асосий қарз, фоиз тўлови ҳамда ҳисобланган жарима ва пеняларни тўлаш
муддати ўтказиб юборилганда, банк қарз олувчининг асосий валюта ёки сўм
ҳисобварағидан, иккиламчи ҳисобварағларидан (шу жумладан, бошқа
банкларда очилган иккиламчи ҳисобварағларидан) керакли суммани акцептсиз
тартибда ундириш учун тўлов талабномаларини қўйиши мумкинлиги
белгиланган.
Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг мазкур
3.7-бандига асосан ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, даъвогар ҳисоб рақамидан
32 778 412 сўм миқдоридаги пеняни ушлаб қолган.
ФКнинг 353-моддаси биринчи қисмига кўра, икки ёки бир неча шахснинг
фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
ФКнинг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома
тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш
бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари
мумкин.
Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган
шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича
тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш
шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш
шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади,
тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан
мустасно.
Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб
қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспозитив норма)да назарда
тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор
қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари
мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма
билан белгиланади.
Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб
қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга
нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан
белгиланади.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси биринчи қисмига кўра, неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади.
ФКнинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда
тузилиши керак.
Гарчи, даъвогар даъво асоссиз ушлаб қолинган пеняни қайтариб ундириб
бериш ҳақидаги даъво талабига жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.5, 10.3 ва 10.6-бандларига риоя этмаганлигини асос сифатида
келтирган бўлсада, бироқ суд жавобгар томонидан пеня суммаси тарафлар
ўртасида келишилган шартноманинг 3.7-банди қоидалари бўйича асосли
равишда ундириб олинган деб ҳисоблайди.
Ваҳоланки, 2023 йил 24 февраль кунидаги 1943-сонли кредит шартномаси
тарафлар томонидан ўз ихтиёрлари билан эркин равишда тузилган бўлиб,
шартнома ёки унинг бандларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича
низолашилмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундириб
олган 32 778 412 сўм пеняни қайтариб ундириб бериш ҳақидаги талабини
асоссиз деб ҳисоблайди, шу сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда республика бюджетига 655 568,24 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “H mz E
Art T kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “H mz E
Art T kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 655 568,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов